Хитойда қуёш панелларидан иборат йўлнинг бир бўлаги ўғирлаб кетилди
Хитойда номаълум кимсалар қуёш баратеялари билан қоплаб чиқилган йўлнинг бир бўлагини кесиб олиб, ўғирлаб кетишди. Бу ўғрилик тажрибавий йўлнинг ишга туширилганидан бор-йўғи 5 кундан кейин содир бўлган. Шикастланган йўлни таъмирлаш учун эса 4 кун талаб қилинган, деб хабар бермоқда TechNode портали.
Йўл 28 декабрда ишга туширилганди. Бир километрлик йўлда 10 мингдан кўпроқ қуёш батареяси ўрнатиб чиқилган. Йўлнинг пастки қисми зич изоляцияловчи материал билан, сирти эса қалинлиги 3 см дан камроқ бўлган шаффоф қатлам билан қопланган. Йўлда электромобиллар шундоқ ҳаракатланиш вақтида қувватлана олиши учун индукцион қувватлаш ўрнатилган. Бундан ташқари, йўл иситиш тизими ёрдамида қорни эрита олади.
Йўлни ишлаб чиққанларнинг айтишича, бу ўғриликдан моддий наф йўқ, чунки Хитойда ишлатилган панеллар жуда арзон туради. Бироқ бунга кўз юмиб юборишнинг иложи ҳам йўқ, чунки йўлни тиклаш учун анча маблағ талаб этилган. TechCrunch’нинг таъкидлашича, йўл бўлаги рақобатчилар томондан ўрганиш ва нусха кўчириш учун ўғирланган бўлиши мумкин.
Хитой ҳукумати бу йўлни ўз туридаги биринчиси деб атаганди. Бироқ аслида бундай йўлни 2016 йилда французлар яратишган. Бир километрлик йўл Турувр-о-Перш шаҳарчаси орқали ўтган ва 5 млн долларга айланган. Бироқ бу йўл электромобилларга қувватланишга имкон бермаган, аммо 5 минг кишилик шаҳарча кўчаларини ёритиш учун етарли энергия ҳосил қилган.
Мавзуга оид
22:22 / 05.04.2024
Тожикистонда барча янги биноларга қуёш панеллари ўрнатилиши мажбурий бўлди
16:23 / 09.10.2023
Қуёш панелларидан фойдаланиш бўйича бепул тренинглар ташкил этилди
20:46 / 19.09.2023
Нархлар эркинлаштирилиши қуёш панелларининг ўзини оқлаши муддатини 2 баробарга қисқартиради — Абдулла Отабоев
16:05 / 05.08.2023