Биринчисидан хулоса чиқармаган экан
Инсонга ақл нима учун берилган? Ҳар бир қилаётган ишини ўйлаб, мушоҳада қилиш учун эмасми? Айримларнинг хатти-ҳаракатини кўриб: “Бу инсон ростдан ҳам амалдаги қонунчиликни билмайди чоғи”, деган хаёлга борасан дастлабки хулосаларингда. Бироқ унинг “ҳаёт тарихи”ни варақлар экансан, ундаги “илмсизлик” бир “касаллик” эканига амин бўласан, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Наманган туманилик Шароф Ғаниев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам шундай “илмсиз”лар тоифасидан экан. Уни қўштирноқ ичидаги илмсиз, дейишга тўла асос бор. Боиси, у муқаддам ҳам ўз уйида ноқонуний тарзда яширин цех ташкил этган, қилмиши фош бўлиб, суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилган эди. Демак, бу борада яхшигина тушунчаси бор. Бироқ у бундай хулоса чиқармади. Тўғрироғи, нафсининг измидан чиқолмади. Натижада яна ўз хонадонида яширин цех ташкил этиб, ноқонуний тарзда алкогол маҳсулотлари тайёрлашга киришди.
Албатта, ноқонуний бошланган ишнинг охири ҳамиша “вой” бўлган. Шу маънода, Ш.Ғаниев ўтган йилнинг 27 мартида ўз уйида бир фуқарога 210 дона ароқ ва 150 литр вино маҳсулотини 1 млн 800 минг сўмга сотаётган пайтда СВОЖЖДЛҚК департаментининг Наманган туман бўлими ходимлари томонидан ушланди.
Холислар иштирокида унинг хонадони кўздан кечирилганида, 285 дона 0,45 литрли ароқ, турли идишлардаги 200 литр вино ва бошқа жиҳозлар борлиги аниқланди. Мутахассислар буларнинг барини 2 млн 542 минг сўмга баҳолашди.
Ш.Ғаниев аввалги қилмишидан хулоса чиқариб олмагани боис, бу галги суд муҳокамасидан кейин тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024