Фан-техника | 21:10 / 22.02.2018
9755
2 дақиқада ўқилади

Тикувчи-роботлар ва инсон меҳнати - оқим бўйлаб ҳаракат

Автоматлаштириш инқилоби шиддат билан ҳаётимизга кириб келяпти. Енгил саноат шу жараён кириб келган илк соҳалардан бири ҳисобланади. Электрон тикув машиналаридан анча йиллардан бери фойдаланиб келинмоқда. Бироқ уларни бошқариш учун малакали кадрлар талаб этилади.

Эндиликда компьютерлаштирилган ва роботлаштирилган технологиялардан фойдаланиш ишчи кучи кўрсаткичларининг кескин камайишига олиб келмоқда. The Wall Street Journal шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди

Манбада келтирилишича, Бангладешдаги тикув фабрикаларидан бирида катта принтер кўринишидаги немис технологияси ёрдамида H&M ҳамда Zara бренди остидаги кийимлар тикилмоқда.  Яна бошқа ҳудудда Япониянинг Yuho Sewing Machine Co'га қарашли янги авлод тикув машинаси бундан ҳам мураккаб амалларни бажаради. 

Атлантада асос солинган Softwear Automation компаниясидан маълум қилинишича, унинг тикув машиналари келаси йили Хитойнинг Tinyuan Garments Co кийим-кечак ишлаб чиқарувчисига тегишли Little Rock, Ark фабрикасида ишга туширилиши ҳақида маълум қилди. 

Автоматлаштириш кийим-кечак ишлаб чиқаришни ишчи кучи нисбатан қиммат бўлган давлатлар, жумладан АҚШга қайтаришга ёрдам бериши мумкин.

Мавзуга оид