Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги Хмеймим авиабазасига қўниш чоғида Россиянинг Ан-26 транспорт самолёти қулагани хабар берилганди. 32 киши ҳалок бўлган – 26 йўловчи ва экипажнинг олти аъзоси. Самолёт учиш-қўниш йўлагига 500 метр масофа қолганида ерга қулаган.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026