Ҳақиқат судда аниқланди
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман суди Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан айбланган П.Турсагатов ва Б.Хаитов нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.
Тергов органи Қумқўрғон тумани 41-сонли ўрта таълим мактаби директори П.Турсагатов ва унинг ўринбосари Б.Хаитовларни 2010-2011 йилларда 12.476.926 сўм бюджет маблағларини мактаб ўқитувчиларига, фаррошларига ортиқча иш ҳақи сифатида тўлаб талон-торож қилишда айблаган.
Судда П.Турсагатов ва Б.Хаитов тўловлар тегишли ҳужжатлар асосида амалга оширилганини айтишиб, одилона қарор қабул қилишни сўрашган.
Суд бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги юзасидан қарама-қаршиликларни экспертизаси тайинлаш йўли билан бартараф этиш мақсадида суд иқтисодий бухгалтерия экспертизаси тайинлаган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг хулосасида мактабда ўтказилган текшириш ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланмагани, услубий жиҳатдан асослантирилмагани, тўғри расмийлаштирилмагани кўрсатилиб, айбномадаги 12.476.926 сўмлик бюджет маблағларидан фақат 4.344.038 сўм иш ҳақи ортиқча тўлангани кўрсатилган.
Шунингдек, текшириш кучини йўқотган методик кўрсатмадан асоссиз фойдаланилгани, 2016 йилда қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни 2011-2012 йилларда содир этилган ҳаракатларга нисбатан татбиқ этиб бўлмаслиги қайд этилган.
4.890.062 сўм маблағ суммаси растрата қилганлик жинояти таркибини ташкил қилувчи айб суммаси, яъни 2017 йил 1 декабрдан ўрнатилган энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари - 5.167.200 сўмдан кам бўлган.
Суднинг якуний мажлиси 2018 йил 27 февраль куни сайёр тартибида 41-сонли мактаб биносида ўтказилиб, суд П.Турсагатов ва Б.Хаитовларни ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли оқлаш тўғрисида ҳукм чиқарди.
П.Турсагатов ва Б.Хаитовни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳужжатлар алоҳида иш юритувига ажратилди.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024