Тожикистонлик Forbes'нинг 30 ёшгача бўлган миллионерлар рўйхатига киритилди
Тожикистонлик Азизжон Азимий – Нью-Йорк университетининг энг ёш битирувчиси, MBA/MPP номзоди бўлиб, Forbes «30гача 30» рўйхатидан жой олди.
Бу ҳар йилги рейтинг ҳисобланиб, 30 ёшгача миллионер бўлишга улгурган тадбиркорлар ҳақида маълумот беради.
Азизжон Азимий Тожикистоннинг «Tajrupt» нодавлат ташкилоти асосчиси ҳамда раиси саналади. Ташкилот мамлакатда ёшлар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича фаолият кўрсатади.
Улар Европа хайрия жамғармасидан молия қўллаб-қувватлов олган Марказий Осиёдаги биринчи нодавлат ташкилот сифатида Бутунсинф ресурс марказини ташкил этишди. Унда иштирокчилар гендер тенглиги, мустақил ОАВ ва тадбиркорлик каби мавзуларни муҳокама қилади.
Азимий – Нью-Йорк университетининг энг ёш битирувчиси. Уни 2016 йилда тамомлаган. Азизжон Азимий 15 ёшида талабага айланган.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024