Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШга «ўзига чоҳ қазимасликни» маслаҳат берди
Фото: Reuters
ХХР Тижорат вазирлиги расмий вакили Гао Фэннинг маълум қилишича, АҚШ бошқалар учун қазиган чоҳга ўзига қулаши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Биз АҚШга икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга зарар етказиши мумкин бўлган қандайдир ҳаракатлардан тийилишни тавсия этамиз, акс ҳолда Қўшма Штатлар бошқалар учун қазиган чоҳга ўзи қулайди», - дея айтиб ўтган Гао Фэн.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Пекин савдо урушини хоҳламайди.
«Хитой айни дамда бутун дунё бўйлаб ҳамкорлик муносабатларини ривожлантирмоқда, халқаро муносабатларнинг янги моделини яратишга ҳаракат қилмоқда, бунда ҳамкорлик барча мамлакатлар манфаатини ҳисобга олади ва ўзаро манфаатли бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди Гао Фэн.
Мавзуга оид
18:24 / 01.02.2026
АҚШ 48 соат ичида Эронга зарба беради - Вучич
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026