Қозоғистон – Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек Жоли» пости орқали ҳар куни 25 мингга яқин киши ўтмоқда
Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев 28 март куни Жанубий-Қозоғистон областига амалга оширган амалий ташрифи давомида Сариоғоч туманидаги “Жибек Жоли” божхона постига борди.
Халқаро назорат-ўтказиш пункти Ўзбекистон билан чегарадаги Жибек Жоли қишлоғида жойлашган. Бу ерда ҳар икки йўналишда чегарани кесиб ўтаётган фуқаролар ва транспорт воситалари чегара назоратидан ўтказилади.
Қозоғистон ҳукумати раҳбари сайтида хабар берилишича, унга божхона пости орқали бир суткада 25 мингга яқин жисмоний шахслар ва 100га яқин транспорт воситалари ўтаётгани ҳақида ҳисобот беришган. Шу билан бирга, “КазЖолСервис” раҳбари Е.Диканбаевнинг сўзларига кўра, янги автовокзал биноси қурилиши икки давлат ўртасидаги йўловчи оқими ва транспорт ташувлари ҳажмини оширишга имкон беради.
Мавзуга оид
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
13:50 / 12.10.2024
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
20:50 / 11.10.2024
Қозоғистон фонд биржаси Москва биржаси билан барча алоқаларни узди
15:10 / 11.10.2024