Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг қарори билан Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
1. 1-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилди:
“болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот - Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти;”;
иккинчи - бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисобланади.
2. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилди:
“9-1. Даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифини, шунингдек жамоат жойларида ёпиқ ўровларда тарқатилиши керак бўлган даврий босма нашрларни аниқлаш ўрнатилган тартибда таҳририятлар томонидан амалга оширилади.”.
3. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Каталогда даврий босма нашрнинг номи ва индекси, каталогни нашр қилган тарқатувчининг телефон рақами, даврий босма нашрнинг обуна нархи, босмадан чиқиш даврийлиги, обуна даври, даврий босма нашрларнинг ёшга оид таснифи ва бошқа ахборотлар кўрсатилади.”
4. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“25. Даврий босма нашрларнинг навбатдаги сонлари сотувга келиб тушганлиги тўғрисида харидорларни хабардор қилиш учун даврий босма нашрларнинг янги сонлари кўринадиган жойда ҳамма кўриши учун чиқариб қўйилади, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрлар бундан мустасно.
Жамоат жойларида болаларнинг соглигига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган даврий босма нашрларни фақат ёпиқ ўровларда тарқатишга йўл қўйилади.”
5. 29-банд қуйидаги мазмундаги “д-1” кичик банд билан тўлдирилди:








