Спорт | 08:14 / 06.05.2018
11773
1 дақиқада ўқилади

Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камари учун жангда россиялик Дмитрий Чудиновни мағлуб этди

Фото: Sports.uz

Тошкентда WBC Silver камари учун 76,2 кг вазн тоифасида ўтган 12-раундлик жангда ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров WBA’нинг собиқ вақтинчалик чемпиони, россиялик Дмитрий Чудиновни очколар бўйича мағлуб этди.

Жангда Чудинов 1-рақамли боксчи бўлиб ҳаракат қилган бўлса-да, Абдуғофуров рақибидан тезроқ, аниқроқ ва турфароқ ҳаракат қилиб, ҳақли равишда ғалабани қўлга киритди. 

Ушбу жанг Чудинов учун охирги ўтқазган 3 та жангидаги 2-мағлубияти бўлди.

26 ёшли ҳамюртимиз Абдуғофуров ҳисобида 11 та ғалаба (4 та нокуат билан) бор ва бирорта мағлубият йўқ. Азизбек ҳаваскор боксда Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони, Бутунжаҳон универсиадаси финалчиси ва жаҳон чемпионати чоракфиналчиси ҳисобланади. Профессионал боксда 2016 йил май ойидан Малайзиянинг Vladimir Boxing Gym промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда иштирок этиб келади.