The Washington Post: Ўзбекистон Хитой, Россия ва АҚШ билан муносабатларни мувозанатлаштиришга интиляпти
Президент Трамп ғалаба қозонишни яхши кўради ва унда бундай имконият пайдо бўлди, сабаби у чоршанба куни Оқ уйда Ўзбекистон президенти билан учрашади, дея ёзади The Washington Post.
Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти узоқ вақт давом этган танаффусдан сўнг мамлакатни ислоҳ қилишга киришди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Америка бизнеси учун жуда ҳам жозибадор эмас. Асосий муаммолар – «зерикарли» сармоявий муҳит ва мажбурий меҳнат.
Музокаралар давомида Вашингтон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак, деб ёзади газета.
Трамп Ўзбекистон билан яқинлашгани сари эҳтиёткор бўлиши лозим, бу аввалги маъмуриятлар хатосини такрорламаслик учун керак.
Сўнгги марта Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2002 йилда, 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Оқ уйга келди. Мамлакатлар тезда иттифоқчиларга айланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон узоқ вақт экстремизмга қарши курашди ва «аксилтерроризм» «бошқача фикрдагилар»ни таъқиб қилиш учун сабаб сифатида хизмат қилди.
Буш маъмурияти ҳарбий базани қўллаб-қувватлаш учун 2005 йилги Андижон воқеаларига қадар бу ҳолатларга кўз юмиб келди. Ўшанда Ўзбекистон кучишлатар тузилмалари намойишчиларни ўққа тутганди, деб ёзади The Washington Post.
Вашингтон ҳукумат ҳаракатларини танқид остига олди, бунга жавобан эса Тошкент АҚШ базасини ёпишга қарор қилди.
Каримов «айёр» дипломат сифатида Обама маъмурияти билан алоқаларни қайта тиклаш учун ўз мамлакатининг стратегик позициясидан фойдаланди, лекин ҳамкорлик хавфсизлик масалалари билан чекланган эди.
Ўзбекистоннинг географияси ва АҚШ ҳарбийлари билан ишлашга бўлган тайёрлиги шуни англатадики, Афғонистондаги уруш доимо Вашингтон билан муносабатларнинг бир қисми бўлади.
Шу билан бирга, Кремль минтақани ўз таъсир доираси сифатида кўради, Пекин эса ушбу минтақадан ўзининг «Бир макон ва бир йўл» ташаббуси учун старт майдончаси сифатида фойдаланмоқда.
Марказий Осиёнинг Ўзбекистон каби мамлакатлари ҳамон Хитой, Россия ва АҚШ билан муносабатларни мувозанатлаштиришга интилмоқда.
Бироқ, кўпчилик ҳозирги ўзбек етакчисининг ислоҳотларида самимийлик бор ёки йўқлиги, ёхуд у Ўзбекистонга хорижий сармояларни жалб қилмоқчилиги ҳамда ўз ҳокимиятини мустаҳкамламоқчи эканини аниқ билмаяпти.
Аммо, ўзгаришлар ҳозирча ишонч уйғотмоқда ва Вашингтон бу мақсадларни қўллаб-қувватлаши керак.
Мавзуга оид
18:30
Green Card 2026 лотереясидан четлатилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
17:00
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
23:04 / 08.10.2024
Жо Байден довуллар туфайли Берлинга сафарини бекор қилди
21:59 / 08.10.2024