Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саддам Ҳусайннинг суперяхтаси меҳмонхонага айлантирилди
Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг Basrah Breeze деб номланган суперяхтасини меҳмонхонага айлантиришга қарор қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Яхта 2003 йилги уруш вақтида Саудия Арабистони томонидан мусодара қилинган ва 30 млн долларга сотилмоқчи бўлган. Барча қулайликлар билан таъминланган кемага бир неча йил давомида харидор топилмаган. Ироқ ҳукумати яхтага Ҳусайн томондан эмас, балки мамлакат вазирлар маҳкамаси томондан буюртма берилгани ва демак, у Ироққа тегишли эканлиги таъкидлаб келинган. Узоқ давом этган суд жараёнларидан кейин яхта Ироққа қайтарилган.
Бу ҳақиқий сузиб юрувчи сарой бўлиб, унга олтин, кумуш, қизил ёғоч ва мармар билан ишлов берилган. Стапеллардан 1981 йилда туширилган яхтада меҳмонлар учун 17 та каюта, экипаж учун 18 та каюта, ошхоналар, ётоқхоналар ва бошқа хоналар мавжуд. Бундан ташқари, яхта ўз тиббий клиникаси, зенит ракеталари пуск қурилмалари, ўқ ўтмайдиган ойналар ва қочиш вазиятига сув ости кемаси билан жиҳозланган бўлган.
Маълум вақт яхтадан тадқиқот кемаси сифатида фойдаланилган. Энди портда турадиган яхта-меҳмонхонада Басранинг чеккароқ қисмларида яшовчи денгизчилар рейслар ўртасида дам олишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
00:16 / 28.01.2025
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди
14:03 / 21.01.2025
Туркиядаги курорт меҳмонхонада йирик ёнғин сабаб 10 киши ҳалок бўлди
19:03 / 18.01.2025