12:46 / 06.06.2018
9015

Жаҳон банки янги глобал инқироз сценарийсини тасвирлаб берди

Фото: AP/ Lawrence Jackson

Жаҳон иқтисодиётининг яқин орадаги истиқболлари ижобий - жаҳондаги барча мамлакатларнинг деярли ярмида жадал иқтисодий ўсиши кузатилмоқда, аммо 2019 йилдан кейинги ҳаммаси ташвишга солмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки (ЖБ) «Глобал иқтисодий истиқболлар» ҳисоботида маълум қилди.

Бир томондан, дунё 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларидан бутунлай халос бўлган кўринади, жорий йилда узоқ муддатли прогнозлар эса (кейинги 10 йилга) кўплаб мамлакатлар учун кўтарилди. Бошқа томондан, сўнгги ярим аср мобайнида жаҳон миқёсидаги рецессиялар деярли ҳар ўн йилда (1975, 1982, 1991 ва 2009 йиллар) содир бўлди. Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси Шантаянан Деваражаннинг айтишича, «сўнгги инқироз юз берганига ўн йил бўлди».

Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиш хатарлари, уларнинг яхшиланишига қараганда кучлироқдир, деб кўрсатмоқда ЖБ моделлари Шундай қилиб, 2019 йилда жаҳон иқтисодий ўсиши (3%гача бўлган базавий прогноз) 2%дан паст бўлиши эҳтимоли 21%га баҳоланмоқда, симметрик ижобий сюрприз эҳтимоли (ўсиш 4%дан юқори) 16%ни ташкил этади. Citigroup иқтисодчилари дунё иқтисодиётининг ўсишини «глобал рецессия»га нисбатан 2%дан паст даражага тенглаштирди (таққослаш учун, 2008 йилда дунё бўйича ўсиш 1,8%). Жаҳон банкининг таъкидлашича, умумий макроиқтисодий прогнозлар жуда оптимистикдир, аввалги глобал инқирозни кўпчилик тахмин ҳам қилмаганди.

Секинлашув муқаррар (Жаҳон банкининг ҳозирги сценарийси - жаҳон ЯИМнинг ўсиш суръати 2017-2018 йилларда 3,1%дан 2020 йилда 2,9%гача пасайиши), бироқ бир ёки бир неча иқтисодий хатар рўй берса, кескин секинлашиш эҳтимоли кучаяди, деб огоҳлантирмоқда ЖБ.

«Протекционистик таҳдидлар келажакдаги ўсиш учун булутлар йиғмоқда. Агар бу таҳдидлар савдо урушларига олиб келса, оқибатлар даҳшатли бўлиши мумкин», - дейди Деваражан. У хатарларнинг иккинчи тоифаси сифатида «катта ривожланаётган бозорда кредит ҳодисасини» (бошқача айтганда, қарз мажбуриятлари бўйича дефолт) ёки «АҚШда пул-кредит сиёсатининг кескин кучайтирилиши туфайли фоиз ставкаларининг сакрашини» мисол қилиб келтирган.

Ривожланаётган иқтисодиётларнинг ҳам хусусий корпоратив, ҳам давлат секторларида қарздорлик даражаси 2008 йилдаги инқирозга қараганда анча юқоридир. Пул-кредит сиёсатини кучайтириш бу мамлакатларда қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин. «Ривожланаётган бозорлардан капитал оқимларининг бурилиб кетиши ва валюталарнинг кескин қадрсизланиши ҳам дефолтлар хавфини оширади», - дейилади ЖБ ҳисоботида.

Жаҳон банки бир нечта амалга ошмаган хатарларнинг бирлашиши қандай қилиб глобал рецессияга олиб келиши мумкинлигига доир мисол келтиради: «Масалан, савдода кенг кўламли чеклов чораларининг қўлланилиши глобал инфляцияси билан уйғунликда ишончга салбий таъсир кўрсатиши ҳамда молиявий бозорларда деструктив ҳодисаларни олиб келиши мумкин». Иқтисодий ўсишнинг кучсизланиши ва қарз олиш қийматининг ошиши «қарз ва молиявий барқарорлик бўйича хавотирларни оширади», ишсизликнинг ортиши эса «сиёсий ноаниқлик ва протекционистик тенденцияларни кучайтиради».

Top