“Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

🔹иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;
🔹хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;
🔹иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
🔹хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.

2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (онлайн платформа) ишга туширилиши ва унинг “Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.

2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилиши таъминланади.

Бунда, онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади.