Спорт | 18:10 / 30.06.2018
12147
8 дақиқада ўқилади

Автомат Франция. Дешамнинг асосий 4 қуроли

Фото REUTERS

Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари қаторида. Қуйида ушбу терма жамоанинг асосий устунликлари ҳақида сўз боради.

Гуруҳ босқичининг биринчи турида Австралияга қарши кечган ўйиндан кейин (бу ўйин ёрқин бўлмади ва французлар нисбатан кучсиз рақибни қийинчилик билан енгди) уч ранглиларни турнирнинг асосий фаворитлари сафидан ўчира бошлашди. Лекин ҳали бунга эрта эди.

Биринчидан, Франция ўша ўйинда барибир 3 очкони қўлга киритган, натижага эришганди.

Иккинчидан, икки йил муқаддам ўз уйида ўтган Европа чемпионатини ҳам Франция кутилганидек бошламаган, Руминияга қарши ўйинда фақат Димитри Пайенинг индивудиал маҳорати 3 очко келтирганди. Кейин эса жамоа финалга қадар етиб борганди.

Учинчидан, тажрибага кўра, кучли терма жамоалар кичик турнирларда кучни барча ўйинларга тенг тақсимлашга ҳаракат қилади, кўпроқ келажакни, плей-офф босқичини ўйлашади.

Тўртинчидан эса, бош мураббий Дидье Дешам қўли остида шундай юқори савияли футболчилар жамланганки, улар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонаверишади. Бу автомат жамоа - худди Nissan ва унинг концепцияси Intelligent Mobility. Бу концепция 3 инновацияни ўз ичига олади:
- ақлли бошқарув - стрессдан холилик ва технологиялар орқали бошқариладиган автомобилдан мамнунлик;
- ақлли энергия - зарарли чиқиндиларнинг йўқлиги;
- ақлли интеграция - одамлар келажаги учун тозалик ва хавфсизлик.

Бу машина йўловчиларни туширгач, ўзи мустақил парковка қила олади. Французлар жамоаси эса, ўз навбатида рақибларни осонлик билан мағлуб этишга қодир - бу футболчилардаги юқори класс эвазига ва Дешам томонидан жамоага сингдирилган техник схемалар эвазига амалга ошиши мумкин.

Фақат марказий ярим ҳимоячилар

Фото REUTERS

Ўйин учун таркибни белгилаб олишда Дешам ҳеч қачон икки марказий ярим ҳимоячидан иборат схемадан воз кечмайди, хоҳ Австралияга қарши ўйиндаги 4-3-3, хоҳ Евро-2016да бўлгани каби 4-4-1-1, хоҳ классик услубдаги 4-2-3-1, хоҳ охирги вақтларда кўпчилик томонидан тез-тез қўлланадиган 4-1-4-1 схемаси бўлсин, у икки марказий ҳимоячини майдонга туширади. Франция ҳеч қачон қўрқиб ўйнамайди ва чуқур ҳужумкор услубда ҳаракат қилади, рақибга тўпга устунлик қилиш билан босим уюштиради, бунга топ даражадаги ярим ҳимоячилар, шунингдек ҳужум чизиғида ҳам ақлли, ҳам айёр, ҳам жисмонан етук ҳужумчилар мавжудлиги имкон беради.

Европа вице-чемпионларининг алоҳида жиҳати - кучли хавбеклар. Бу ерда қанотда ҳаракатланувчи ижрочилар йўқ, ярим ҳимоячилар марказга ихтисосланишган: Поль Погба, Корентен Толиссо, Н'Голо Канте, Блез Матюиди ва Стивен Н'Зонзи. Дешам жамоасида қанотлардан ҳужум қилиш вазифаси тезкор қанот ҳимоячилари ва баланд бўйли ҳужумчиларга юклатилган. Агар янги технологиялар билан параллелни давом эттирсак, французлар мураббийи ўз жамоасида кераксиз қисмларни қолдирмаган, қўпол қилиб айтадиган бўлсак, ҳеч қандай «зарарли чиқиндилар» йўқ ва фақат тоза энергия ва ақлли бошқарув бор.

Ярим ҳимоядаги асосий триодан бири - Поль Погбага Дешам эркинроқ ҳаракат қилишга рухсат берган, у ҳимояга қайтиши шарт бўлмайди. Универсал Толиссо ва дунёнинг энг яхши стопперларидан бири Канте эса ҳимоядаги камчиликларни тўлдиришга ёрдам беради.

Гризманн - эркин ижодкор

Фото REUTERS

Антуан Гризманн жамоада катта таъсирга эга футболчи. Уни номинал ҳужумчи деб аташ ҳам қийин, у майдонда қила олмайдиган ишнинг ўзи йўқ, у тўпни ҳимояда рақибдан олиб қўйиб, шерикларига узатиши ва олдинга чопиб, ўзи учун бўш ҳудуд ахтариши, қарши ҳужумларни ривожлантириши, ҳужумларда диспетчер вазифасини ҳам, сўнгги зарбани берувчи ҳам бўлиши мумкин. «Атлетико»да ўтган йиллар давомида Диего Симеоне уни ҳақиқий жангчига айлантирди.

WyScout маълумотига кўра, жорий мавсумда Гризманн рақиб ҳудудида ҳар ўйинда ўртача 4,69 марта дриблинг ишлатиб, рақибни ортда қолдирган ва 1,9 марта рақиб ҳужумини бошланишидаёқ тўхтатган. Ҳужумчи учун эса бу жуда юқори кўрсаткичлардир. Шу билан бирга у яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича жуда яхши натижага эга - унинг зарбаларининг 25 фоизи гол билан якунланган, жамоанинг бошқа ҳужумчиларида кўрсаткичлар бунинг яқинига йўлай олмайди.

Дешам қандай футболчиси борлигини жуда яхши билади ва Гризманнинг функцияларини чекламайди. Агар Гризманн майдондаги ҳолатини яхши деб билмаса, унинг учун умумий структура ўзгартирилиши ҳам мумкин. У Франция термасининг асосий юлдузидир. У Европа чемпионатида 6 гол уриб, энг яхши тўпурар бўлганди. 

Мбаппе - дриблинглар қироли

Фото REUTERS

Франция термасининг жаҳон чемпионатига йўл олган таркибига кўп юлдуз ҳужумчилар кира олмади: Бензема, Марсиял, Ляказетт, Гамейро, Пайе... Французларда ҳужум чизиғи учун рақобат жуда юқори. Дешамнинг вазифаси - бугунги куннинг энг кучлиларини танлаш эди. У биринчи навбатда турли нуқталарда ҳаракатлана оладиган футболчиларга эътибор қаратди ва турнирда турли вариантларга эга бўлишини таъминлади.

Терма жамоанинг асосий ҳужумчиси ёш Килиан Мбаппе бўлди. У ақлли, маҳоратли ва совуққон. Шу қадар совуққонки, унинг 19 ёшда эканига ишониш қийин. Гризманн билан бўлгани каби мураббийлар унинг майдондаги имкониятларини чеклаб қўйишмайди. Киллиан ўзини қанотларга яқин ҳудудда жуда яхши ҳис қилади, у жарима майдони ичкарисида ҳам марказий ҳужумчи сифатида пасларни қабул қилиши мумкин, унинг тўп билан яхши муомала қилиши ва тезкорлиги бошқа имкониятларни очади.

Мбаппе - Франциянинг рақибни ортда қолдириш бўйича тенгсиз футболчиси, у бир ўйинда ўртача 8,5 марта дриблинг қилади (бу Гризманнинг кўрсаткичидан 3 баробар кўпроқ). Киллианни рақибнинг бир футболчиси билан яккама-якка ҳолатга чиқариш - унинг дарвозабон билан яккама-якка чиқишига олиб келади

Жиру - «Б» режа

Фото REUTERS

Агар Францияда рақиб жарима майдонига тўпни олиб киришда муаммо туғилса, агар ярим ҳимоячилар тўпни пастлатиб ҳужумчиларга етказиб бера олмай қолишса, улкан гавдали Оливье Жиру ёрдамга келади. У рақиб жарима майдонида ҳаракатланишда Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. У биринчидан тўпни қулай қабул қилиб, қулай тарзда қайтариб бериши ёки бошқа шеригига узатиб, ҳужумни муваффақиятли давом эттириши мумкин, қолаверса, ҳар қандай ҳолатда туриб рақиб дарвозаси томон яхши зарба бера олади.

Жиру ҳар ўйинда ўртача 8 марта иккинчи қаватда тўп учун курашга киришади ва уларнинг 63 фоизида ютиб чиқади. Унинг зарбаларидан учдан бири бош билан берилади. Австралияга қарши биринчи ўйинда у фақат иккинчи бўлимда майдонга тушганди ва кичик жароҳат олган, боши боғлиқ ҳолатда ҳаракатланишга мажбур бўлганди. Бу эса унинг ўйинига таъсир кўрсатмай қолмади ва жамоа унинг имкониятларидан фойдалана олмади.

Кейинги ўйинларда Перу ва Данияга қарши керакли ҳисобларни қайд этиб, плей-оффга куч тежаган французлар бугун жиддий синов қаршисида. Месси бошчилигидаги Аргентинани енгса, Франция турнирнинг асосий фаворити мақомини қайтариб олади.

Мавзуга оид