Олимлар саратонни келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди
Мутахассислар саратон келтириб чиқара оладиган энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди. Бу ҳақда истеъмол товарлари ва хизматлари сифатини текширишга ихтисослашган Which британ журнали ёзмоқда.
Ичак ва ошқозон саратони пайдо бўлиши хавфини оширувчи маҳсулот қайта ишланган қизил гўшт ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар нитрат ва нитритлар ёрдамида маҳсулотнинг сақланиш муддатини узайтириш ва унинг таъмини ўзгартиришга ҳаракат қиладилар. Нитрат ва нитритлар эса канцерогенлар ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, кунига бор-йўғи 50 грамм қайта ишланган гўштнинг истеъмол қилиниши ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.
Ёмон сифатли ўсимталарнинг пайдо бўлишига таъсир қилувчи яна бир омил – шакар истеъмоли ҳисобланади. Олимлар ширинликлар ва онкология ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлай олмаган бўлсалар-да, шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларнинг тез-тез истеъмол қилиниши ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келади. У эса ўз навбатида саратон ривожланиши хавфини оширади.
Мақола муаллифларининг таъкидлашича, пестицидлар, ширин таъм берувчилар ва озиқавий қўшимчаларнинг канцерогенлигини исботлашга барча уринишларга қарамай, бунинг исботи олинмаган.
Мутахассислар саратон билан касалланиш эҳтимолини камайтириш учун суперфудлар деб аталувчи маҳсулотлар: яшил чой, зарчава, анор, ёғли балиқ, қорағат, мева-сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.
Мавзуга оид
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
16:30 / 04.10.2024
Ўйинчоқлар ва идишлардаги қора пластик саратонга олиб келиши мумкин — тадқиқот
11:43 / 01.10.2024