Пора олган мудирага нисбатан уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди
Жорий йилнинг 29 июнь санасида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Данғара туман судида судланувчи Б.У.га нисбатан жиноят иши кўрилди.
Фуқаро Б.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди, яъни пора олиш моддаси билан судланди.
Суд очиқ суд мажлисида Данғара туман мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирокида кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Б.У Данғара туманидаги 10-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси лавозимида ишлаган. 2018 йил 2 апрель куни муассасанинг Катта турк қишлоғида жойлашган филиалида тарбиячи ёрдамчиси сифатида ишлаётган У.Ж.га ишга мунтазам равишда кеч қолиб келаётганлиги ҳамда ўз вазифасини лозим даражада бажармаётганлигини айтиб, ойлиги кам бўлган ошпаз ёрдамчиси лавозимига ўтказишини айтган.
Шундан сўнг, У.Ж.га тарбиячи ёрдамчиси лавозимида қолдиришининг ечими борлигини айтган. Буни 300.000 сўм пора эвазига қилишини тушунтирган. У.Ж. бўлган воқеани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга бориб айтган. Улар томонидан тезкор тадбир уюштирилган. У.Ж.нинг қайнотаси Х.А.дан таъмагирлик йўли билан судланувчи Б.У. 300.000 сўм пора олаётган вақтда хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.
Суд мажлисида Б.У. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, енгиллик беришни сўраган.
Суд Б.У.га содир қилинган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг муқаддам судланмаганлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиши, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, аёллиги ҳамда иш бўйича жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатларни эътиборга олиб, енгилроқ жазо тайинлади.
Б.У.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 45,57-моддаларини қўллаб, 3 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифалари юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Маълумот ўрнида: Мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши пора олиш жинояти дейилади.
Жиноят қонунчилигига кўра, пора олган масъул мансабдор шахс ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин. Лекин суд енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб жазони енгиллаштириши ёки енгилроқ жазога алмаштириши мумкин.
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
17:49 / 06.12.2024