Сизга интилишлари учун ўз устингизда ишланг.
1. Ишга содиқлик
Бу сифатга эга бўлиш етакчи учун ҳамда унинг қўл остидагилар учун ҳам бирдек муҳим саналади. Агар ўз ғоянгизга содиқ бўлсангиз, жамоа ҳам айнан шу йўлдан боради. Ана ўшанда натижадор ҳамкорлик таъминланади.

2. Оддийлик
Кўп ҳолларда юқоридан қараш хулқ-атвори ҳамда чалкаш ғоялар ортида ўз-ўзига бўлган ишончсизлик ва жоҳиллик яширинган бўлади. Бироқ вазифаларни амалга оширишдаги юқори натижаларга етакчи учун ҳам, унинг жамоаси учун ҳам бирдек тушунарли бўлган аниқ шаклланган қарорлар орқали эришилади.
3. Шахсий назорат
Ўз-ўзингизни бошқара олмасангиз, одамларни бошқара олмайсиз. Агар раҳбар кўпинча ўз-ўзини назорат қилиш кўникмасини йўқотса ва қўл остидагилар билан мулоқотда бақиришга ўтса, жамоа жипс ҳамда ҳамкорлик самарали бўлмаслиги аниқ.
4. Сезгирлик ҳисси
Тўғри сўз ва ҳаракатларни танлай олиш кўникмаси - жамоа ва раҳбар ўзаро муносабатларининг асосидир. Ғамхўрлик, эзгулик, бағрикенглик ва энг муҳими, ўзгаларнинг ҳуқуқлари ва фикрини ҳурмат қилиш сезгирлик ҳиссини шакллантиришнинг асоси саналади.

5. Серҳаракатлик ва иштиёқ
Ҳаракатсизлик муваффақиятсизликка етаклайди. Ҳатто мағлубият ҳолатида ҳам етакчи жамоани руҳлантира олиши, муваффақиятга ишонч ҳиссини сингдириб, ходимларни олға ҳаракат қилишга ундай олиши керак.



















