Акмал Саидов: «Болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Омбудсман лавозимини жорий этиш керак»
Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов 19 июль куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги ва унинг олдини олиш, мавжуд қонунчилик тизими, соҳадаги муаммолар борасида нутқ сўзлади.
«Ўзбекистон конунчилик тизимида вояга етмаганлар ҳуқуқлари масалаларини тартибга солувчи 100га яқин меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Ёшлар ҳимояси давлат томонидан кафолатланади. Улар билан содир этилаётган жиноятларни ўрганиш, ҳуқуқларини ҳимоялашда бир қатор давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва халқаро жамғармалар фаолият олиб боришмоқда. Бизнинг мақсадимиз Ўзбекистонда ювенал адлия тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқишни ташкиллаштиришдан иборат. Шу мақсадда бир қатор ислоҳотлар олиб борилиши лозим.
Масалан, юртимизда вояга етмаганлар учун жиноят адлия тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ёшларни ҳуқуқий саводхонликка ўргатиш керак. Бунда ОТМлардаги юридик факультет талабалари учун вояга етмаганлар ҳуқуқлари, улар ўртасида содир бўлаётган жиноятчилик сабабларини ўрганувчи махсус ўқув-услубий дарсликлар яратиш масаласини кўриб чиқиш керак. Шунингдек, мактаб ўқувчиларига ҳуқуқий маданият тушунчаси ҳақида кенгроқ маълумот бериш лозим. Улар ўзларининг ҳуқуқларидан хабардорми? Бу бўйича мастер-класслар ташкил қилиниши ҳам ижобий самара беради. Дарслик ишлаб чиқишда UNICEF ташкилоти билан ҳамкорликни бошлашдан мамнун бўлар эдик.
Яна бир ислоҳотни амалга ошириш жуда муҳим, деб ўйлайман, 18 ёшгача бўлган фуқаролар ишларини кўриб чиқувчи алоҳида судларни ташкил қилиш керак. Бепул юридик ёрдам хизматини жорий қилиш лозим. Токи ёшлар ўзларини ҳимоясиз ҳис қилмасин», деган Саидовнинг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz» мухбири.
Мавзуга оид
14:33 / 07.11.2024
ЮНИСЕФ: Ғазода икки кун ичида 50 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
15:49 / 02.11.2024
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 68 нафар маҳкум тўғри келмоқда
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
22:44 / 03.08.2024