Жамият | 19:36 / 01.08.2018
47955
2 дақиқада ўқилади

СамДУ ўқитувчиси пора билан ушланди

Самарқанд вилояти ИИБга фуқаро А.Г. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида Самарқанд давлат университетида ишловчи “Ўткур Ўтанов” исмли шахс Г.Н. ва қариндоши Х.Р.ни тест имтиҳонларидан ўтказиб беришни ҳал қилиш эвазига ҳар биридан 6000 АҚШ долларидан, жами 12.000 АҚШ доллари пулларини беришни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришини сўраган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур аризага асосан, 2018 йил 31 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда давомида Самарқанд давлат университети касбий таълим факультети ўқитувчиси лавозимида ишловчи, 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Самарқанд вилоят Каттақўрғон туман Мойбулоқ  қишлоғида  яшовчи Ўткур Ўтанов таниши воситачилигида Самарқанд шаҳар, Рудакий кўчаси 116-уй олдида Ў.Ўтанов ариза муаллифи С.Исматовадан 12.000 АҚШ долларини  миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид