Light | 17:15 / 12.08.2018
13906
5 дақиқада ўқилади

Death Wish Coffee: Оддий ҳисобчи қандай қилиб қаҳва бозорини забт этди?

Майк Браун ёқтирмаган ишини ташлаб, қаҳвахона очди. Бизнес юрмади, уйини сотиб, ойисиникига кўчиб ўтишига тўғри келди. Ўшанда унда «дунёдаги энг аччиқ қаҳва»ни тайёрлаш фикри пайдо бўлди. Бугун унинг бренди Walmart’да сотилмоқда. Фойда эса ҳар йили икки баробарга ортяпти.

Фото: THE BUSINESS PREVIEW

Маълумотлар:

Сайт: deathwishcoffee.com

Старт вақти: 2012 йил

Бизнеснинг бугунги ҳолати: 2017 йилдаги маҳсулот айланмаси 20 млн доллар

Ходимлар сони: 40 нафар

Асосчиларнинг карьера бошидаги ёши: 28 ёш

Асосчиларнинг аввалги фаолияти: ҳисобчи.

Имконият

Фото: THE BUSINESS PREVIEW

Қаҳва – америкаликларнинг севимли ичимлигидир. АҚШ қаҳва бозори 12 млрд. долларга баҳоланади. Ишқибозларнинг ўртача 20 фоизи кунига уч-тўрт финжон қаҳва ичади.

АҚШда қаҳвани уйга етказиб берадиган 73 компания бор. Шунингдек, ўнлаб йирик тармоқлар ва минглаб кичик қаҳвахоналар (уларнинг ҳар бири ўз қаҳвасини сотади) ва пештахталарда юзлаб брендлар мавжуд.

Бу компаниялар орасида Death Wish Coffee ўз ўрнига эга. Ишлаб чиқарувчиларнинг 95 фоизи реклама кампанияларида асосий эътиборни табиийлик, қовуриш ёки ёқимли ҳидга қаратса, Death Wish ўзини «дунёдаги энг аччиқ қаҳва» деб атайди.

Компанияга 2012 йилда асос солинганди. Бугунга келиб бренд Амазондаги биринчи 1000 сотувчи рўйхатига кирган ва Walmart’нинг 900та дўконида сотилади. Компания сайтига ҳар куни 10 минг ташрифчи киради, унинг даромади эса сўнгги уч йилда йилига икки марта ошмоқда.

Қандай бошлашган?

Компания асосчиси Майк Браун карьерасини Нью-Йоркда ҳисобчиликдан бошлаган. Бироз вақт ўтгач, ходим бўлиб ишлаш унга маъқул келмаслигини тушунди. Майк ишдан кетди, кўплаб америкаликларга ўхшаб, бироз танаффус олиш ва энди нима қилишни ўйлашга қарор қилди. Бироқ танаффус депрессияга айланди, пул тугаб борарди ва дўстлари хавотирга тушиб, шундай дердилар: «Майк, бас, етар. Бирор нима қилсанг-чи?».

Турли вариантлар устида бош қотирар, бўш вақтини қаҳвахоналарда ўтказарди. 2008 йилдаги инқироз даврида Нью-Йоркдаги Сарагота Спрингс туманида илк қаҳвахона очилди. Ўшанда Майк 28 ёшда эди.

Қаҳва дўконини очиш учун у уйини сотди. Бироқ дўкон фойда келтирмасди. Майк ижарадаги уйидан кетди ва онасиникига кўчиб ўтди. Ўша вақтда у 30 ёшга чиққанди.

Фаолиятининг бошида бренд фақат сайт орқали савдоларга эътибор қаратди. Мижозлар диққатини тортиш учун Майк ўрамларни қаҳва блогерлари, журналист ва юлдузларга юборди. «99 фоиз ҳолатда ҳеч қандай жавоб бўлмасди. Бироқ кун келиб, кимдир биз ҳақимизда гапирди ва биз савдоларнинг кескин кўтарилганини кўрдик», - дея эслайди Майк.

Кейинчалик Death WishFacebook ва Google’да рекламалар беришни бошлади.

Фото: THE BUSINESS PREVIEW

2016 йилда компания Америка футбол ассоциацияси – Super Bowl финалида бепул реклама намойиш этиш имкониятини ютиб олди. Бу АҚШдаги энг кўп томоша қилинадиган тадбирлардан биридир. Намойиш этилган реклама нафақат савдога таъсир кўрсатди, балки компанияга йиллик режани ортиғи билан амалга оширишда ёрдам беради. Реклама туфайли компания ўзи ҳақида кенг оммага жар солди, савдо тармоқлари вакилларидан қўнғироқлар келиб туша бошлади. Айнан шу ролик компанияга Walmart’га етказиб бериш бўйича келишувда ёрдам беради. Жараён 2018 йилнинг июнь ойида бошланди.

Компаниянинг бугунги ишлари қандай?

Фото: THE BUSINESS PREVIEW

2015 йилда компания 6 млн. доллар пул ишлади.

2016 йилда – 10 млн. доллар.

2017 йилда – 20 млн. доллар.

2017 йилда Майкни EY’га кўра, «Нью-Йоркдаги йил тадбиркори» деб аташди.

Компания савдолари ўсишда давом этмоқда. Walmart’даги иштирокидан ташқари, 2018 йилнинг учинчи чорагида компания бошқа тармоқларда пайдо бўлиб, маҳсулотлари тарқалган дўконлар сонини яна 550тага оширмоқчи.

DWC яқин орада офлайн дўконларни очишни режалаштирмаяпти. Майкнинг илк қаҳвахонаси ўз ишини давом эттирмоқда.

Компания ҳеч қачон сармоядорларни жалб этмай туриб, ана шу натижага эришди.

Фото: THE BUSINESS PREVIEW

 

Мавзуга оид