Light | 17:59 / 18.08.2018
20918
4 дақиқада ўқилади

Велосипедда, отда ёки пиёда: Автомобиллар кириши тақиқланган шаҳарлар

Бугун автомобиллар кириши маън этилган шаҳарлар мавжуд. Қандай мақбул вариантлар бор? Баъзи жойларда гольф-карлар, баъзиларида қайиқлар, бошқаларида  эса ҳатто эшаклар ҳам.

Фото: Wikipedia

Гитхорн. Нидерландия

Гитхорн қишлоқчасида ҳаракатланиш воситаси – фақат электрда ишлайдиган электроботлар – сузиш мосламаларидир. Улар каналнинг турли қирғоқларидаги уйларни бирлаштирадиган букри кўприклар устидан ҳам бемалол сузиб ўтади. Бундай ҳаёт тарзи қишлоқнинг географик шароити билан изоҳланади.

Фото: Wikipedia

Церматт. Швейцария

Альп водийсида жойлашган қишлоқчада шахсий автомобиллар мавжуд эмас. Ҳавони ифлослантиришидан чўчиб, уларни маън этишган. Ҳатто полициячилар ҳам кўча бўйлаб велосипед, отлар ёки пиёда ҳаракатланишади. Тезкор ва коммунал хизматлари эса фақат электр автотранспортларига эга.

Фото: Wikipedia

Идра. Греция

Идра ёки Гидра бу  - грек ороли. У қўриқхона мавқеига эга. Шунинг учун транспортнинг ҳар қандай тури тақиқ остида: ҳавони ифлослантирувчи газларга «йўқ». Бу ердаги ягона автомобиль – чиқинди машинаси.

Фото: Wikipedia

Свияжск. Россия

Барча машиналар, ҳатто таксилар ҳам Свияжск шаҳрига киришда тўхтайди. Мазкур диққатга сазовор жойлар музейи бор-йўғи 1,5га 0,5 км периметрни эгаллаган. Уни бир соат давомида тадқиқ этиш мумкин. Бундай кичик масофани ҳисобга олиб, барча архитектура қурилмаларини автобус ойнасидан кузатгандан кўра пиёда томоша қилган  маъқул.

Фото: Wikipedia

Венеция. Италия

Венеция сув транспортидан бошқа транспорт ножоиз бўлган машҳур шаҳарлардан бирига киради. Бир неча йил аввал ҳукумат ҳатто велосипедларни ҳам маън этди. Тартибни бузганлар 50 евро миқдорида жарима тўлашлари керак бўлади. Барча ердан сув билан ўралган Венецияда автомобиллар истаса-да, тор, қадимий кўчалар ва кўплаб митти кўприклардан ўта олмасди. Ҳаракатланишнинг асосий воситалари – гондол, қайиқ ва кам литрли катерлар.

Фото: Wikipedia

Макино-Айленд. АҚШ

Макино-Айленд шаҳри Гурон кўлидаги айнан шу номдаги оролни эгаллайди. Унга боришнинг икки усули мавжуд: самолёт ва катер. Орол ерида мотор транспортини эсдан чиқарган маъқул. Моторлаштирилган транспорт воситалари тўғрисидаги тақиқ 1898 йилдаёқ қабул қилинган. Балки ҳукуматдаги одамлар узоқни кўра биладиганлардир: дунё автомобиллар билан тўлади ва атроф-муҳитни «заҳарлайди». Орол бўйлаб фақат велосипед, от ёки пиёда ҳаракатланиш мумкин.

Фото: Wikipedia

Мдина. Мальта

Мдина сокинлик шаҳри деб номланади. Бу ердаги жимжитликни бузмаслик учун шаҳарда яшайдиганлар учунгина автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилган. Бошқа мамлакатлардан келган сайёҳларга ҳам, қўшни ҳудудлар аҳолисига ҳам Мдинага автомобилда киришга рухсат берилмайди.

Бир сўз билан айтганда, Мальта пойтахти Валеттада ҳам автомобилда юриш мумкин эмас.Бунинг сабаби тушунарли: XVI асрда қурилган кўчаларда замонавий транспортда ўтиш мушкул. Чунки шаҳар кўчалари отлиқлар ва кареталар ҳаракатланиши учун мўлжалланган.

Мавзуга оид