Асфальтдаги йўл белгилари ва нур қайтарувчи чизиқлар: ЙТҲни камайтиришда уларнинг ўрни беқиёс
Йўл-транспорт ҳодисалари оммавий ахборот воситаларида ҳафтама-ҳафта эълон қилиниб борилмоқда. Уларга назар ташласангиз, йўлларда инсонлар ўлими кузатилаётгани жуда ачинарли ҳолдир. Йўлларда ҳаракатланиш тезлигини тартибга солишда йўлдаги тунда нур қайтарувчи “разметка”лар, асфальтдаги белгиларнинг ўрни беқиёс.
“Мен ўзим анчадан бери ўйлаб юрган таклифларимни сизлар билан бўлишишга қарор қилдим. Сизлар олиб чиқсангиз, балки мутасаддилар эътиборга олишса. (Ушбуларни “Менинг фикрим” порталига ҳам ёзгандим, лекин рад этилди)”, деб ёзади муштариймиз Фарҳод Жўраев таҳририятимизга йўллаган хатида.
Биз қуйида Ф.Жўраев томонидан берилаётган жуда ўринли таклифларни эътиборларингизга ҳавола этишга қарор қилдик.
1-таклиф: Йўл чизиқларининг бўёқларни ёруғлик қайтарувчи бўёқларга алмаштириш.
Бу бизга нима беради? Йўлда ҳаракатланишда хавфсизликни оширади. Ҳайдовчига йўлда йўналишни тўғри олишга, айниқса, тунги пайтларда қарама- қарши йўналишдан келаётган автомашина чироқлари кўзни қамаштирганда ҳам ҳайдовчи шу чизиқларга қараб ўз машинасининг йўлдан чиқиб кетишига ёки бошқа полосага ўтиб кетишининг олдини олади.
Бу турдаги бўёқлар аллақачон кўпгина мамлакатларда ишлатилаяпти ва сезиларли даражада йўл-транспорт ҳодисаларининг камайишига олиб келган.
2-таклиф: Йўлларда, яъни асфальт қопламасида йўл четида турган йўл ҳаракати белгиларини такрорлаш.
Масалан, пиёдалар ўтиш жойи бўладиган бўлса 30-40 метр олдинда асфальт қопламасида бу белги катта қилиб чизилса ҳайдовчи унга албатта эътиборини қаратади ва тезликни камайтириш кераклигини, зарур бўлса тўхташи лозимлигини англайди. Чунки ҳайдовчи 70-80 фоиз эътиборини автомашина юрадиган йўлига қаратади, бунда у йўл четида турган белгини назаридан қочириши мумкин. Лекин бу турдаги чизилган йўл белгини албатта кўради.
Яна ривожланган мамлакатлар тажрибасига қайтадиган бўлсак, бу мамлакатлар белгини нафақат оддий қилиб чизишяпти, балки 3D кўринишда тасвирлашаяпти. Ҳайдовчи бу турдаги белгини кўрмасидан иложи ҳам йўқ.
Тўғри, буларни амалга ошириш учун маблағ талаб қилинади, лекин инсон ҳаёти бебаҳо-ку?!
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024