Ўзбекистон | 23:58 / 05.09.2018
11038
1 дақиқада ўқилади

Moody’s МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ўсаётганлигини қайд этди

Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲдаги бошқа давлатлар иқтисодиётига нисбатан анча жадал суръатларда ўсмоқда. Давлат харажатлари, капитал инвестициялар ҳамда Россиядан меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари тикланиши ҳисобига ўсишнинг юқори суръати 2018-2019 йилларда ҳам сақланиб қолади. Бу ҳақда Moody’s агентлигининг ҳисоботида айтилмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон банк тизимида долларизация юқори даражада бўлишига қарамасдан, давлат банкларида валюта хатари ўртачалигича қолади.

Банк активлари сифати ҳам яхши ҳолда сақланиб қолади: иқтисодиётнинг ўсиши, инфляциянинг пасайиши ва кредитлашнинг жадал ўсиши (2018 йилда 30-40%) ҳисобига муаммоли кредитлар улуши илгариги даражада қолади.

Активларнинг ўсиши ва соф фоиз маржаси қисқариши туфайли банкларнинг даромадлилиги ва капитал етарлилиги камайиб боради.  
Банк тизимида ликвидлик яхши даражада сақланиб қолади, дейилади ҳисоботда.

Давлат банкларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши давом этади, дея хулоса қилади Moody’s таҳлилчилари.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид