БМТ семизликдан азият чекувчилар очликдан азият чекувчилардан ҳам кўпроқ бўлишидан огоҳлантирди
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) дунёга нотўғри овқатланиш сабабли семизлик пандемияси хавф солади, деб ҳисобламоқда.
“Агар семизлик кўрсаткичлари ўсишини тўхтатиш учун шошилинч чоралар кўрмасак, яқин орада дунёда семизликдан азият чекувчилар очликдан азият чекувчилардан кўпроқ бўлади. Семизлик пандемиясига сабаб бўлувчи бир нечта омиллар мавжуд. Улардан носоғлом овқатланиш энг аҳамиятлиси ҳисобланади”, деб айтган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича семинарда ФАО бош директори Жозе Грациану да Силва.
Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда дунёда 2,6 млрд киши ортиқча вазнга эга. Семизликдан азият чекувчилар улуши 2012 йилдаги 11,7 фоиздан 2016 йилда 13,2 фоизгача етган.
ФАО раҳбарининг фикрича, бунга катта миқдорда трансёғлар, шакар ва тузлар эга юқори калорияли озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпайгани сабаб ҳисобланади. Бу маҳсулотлар тажовузкор маркетинг ва реклама билан илгари сурилмоқда. Бунга ёрқин мисол “фаст-фуд” ҳисобланади. Бу тоифадаги маҳсулотлар барра маҳсулотлардан кўра арзон туради, улар ҳар ерда бор, уларни тайёрлаш осон, айниқса шаҳардаги ночор одамлар учун”, деб айтмоқда да Силва.
Сифатли озиқ-овқат сотиб олиш учун “чўнтак торлик қилиб қолганда”, одамлар озиқа моддалари кам бўлган юқори калорияли арзонроқ озиқ-овқат маҳсулотларини афзал кўрадилар. Бироқ бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш инсульт, қанд касаллиги ва саратоннинг баъзи турлари каби кўп касалликларнинг ривожланиши омили ҳисобланади.
“Давлатлар маҳаллий маҳсулот негизидаги ва хусусий секторни соғломроқ озиқ-овқат ишлаб чиқаришга рағбатлантирувчи соғлом озиқ-овқат рационини таъминлайдиган қонунлар қабул қилиши лозим”, деб айтган да Силва. Унинг айтишича, бу чоралар носоғлом озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга солиқлар жорий қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини аниқ ва батафсил маркировкалаш, болалар учун носоғлом озиқ-овқат рекламасини чеклаш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда туз ва шакар миқдорини камайтириш ва трансёғлар каби баъзи масаллиқларни тақиқлаш кабиларни ўз ичига олади.
ФАО раҳбарининг таъкидлашича, давлатлар раҳбариятлари маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг бозорга киришини турли йўллар билан енгиллаштириши лозим.
Мавзуга оид
18:46 / 08.11.2024
Нонушта қилмаслик диабет ва семизликка олиб келиши мумкин — диетолог
19:12 / 14.10.2024
Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторига кирди
21:52 / 10.10.2024
Дунёда 733 миллион киши очликдан қийналмоқда — ҳисобот
18:02 / 27.09.2024