Ортиқча ҳаракатларсиз тўғри овқатланишнинг 6 усули
Соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳозир айниқса жуда муҳим. Бироқ кўпчилик учун тўғри овқатланишга ўтиш ўта муаммоли бўлиб, ўзини ҳузурдан мосуво қилишдек гап. Бугун ортиқча ҳаракатларсиз тўғри овқатланиш ҳақида сўз юритамиз. Бу сизга ўзингизни яхшироқ ҳис қилиш, шу билан бирга кўп нарсалардан чекланмасликда ёрдам беради.
Кичик ликопчалардан тановвул қилинг
Замонавий жамиятнинг муаммоларидан бири – ортиқча ейиш. Ошқозонимиз - керак бўлганида чўзилиш қобилиятига эга мушак. Бир хил порцияни кичик ёки катта ликопдан истеъмол қилганимизда турлича идрок этамиз. Катта ликопда у кичигига қараганда кам бўлиб туюлади. Шунинг учун яна бирор нарса егимиз келади: бу жисмонийга қараганда кўпроқ руҳий ҳолат.
Ёнингизда сув олиб юринг
Ишлаётганимизда онгсиз ҳолатда бирор нарса ичамиз ёки еймиз. Бу чой, қаҳва ёки лимонад бўлиши мумкин. Ушбу ичимликлар эса ҳар доим ҳам фойда келтирмайди. Сувни афзал билган маъқул. Ёнингизга бир бутилка сув қўйинг. Бу - фойдали одат.
Контраст ликоплардан фойдаланинг
Агар ликоп овқат билан бир рангда бўлса, миянгиз порцияни ўзи истамаган ҳолда камроқ дея идрок этади. Чунки овқат идиш билан “бирлашиб кетади”. Ёрқин ликопларни афзал билинг: масалан, яшил рангдагисини. У бир томондан кўпчилик маҳсулотлар, бошқа томондан кўкатлар билан контраст бўлади. Кўкатларни кўпроқ истеъмол қилиш эса фойдали.
Фойдали маҳсулотлар ёнингизда, зарарлиси – узоқроқда бўлсин
Оч қолганимизда қўл остимиздаги маҳсулотларга қўл чўзамиз. Агар бу конфет ва печенье эмас, бирор фойдали егулик бўлса, янада яхши. Мева, ёнғоқлар, сабзавотларни танлаган маъқул.
Ярим ликоп қоидаси
Порциянинг биринчи ярмини сабзавот, кўкат ва меваларга, қолганини одатий егуликларга алмаштиринг.
“Ташқи узук” қоидасидан фойдаланинг
Фойдали егулик супермаркет периметрида жойлашади. Ширинликлар, чипслар эса аксинча ичкарида бўлади. Дўкон бўйлаб мақсадсиз юрманг, уни айлана бўйлаб кезиб чиқинг: камроқ нарса оласиз, шу йўл билан бюджетни тежайсиз ва зарарли маҳсулотларни харид қилмайсиз.
Сиз тўғри овқатланасизми? Агар йўқ бўлса, буни истармидингиз?
Мавзуга оид
15:19
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
16:09 / 04.11.2024