Жаҳон | 16:44 / 14.09.2018
7227
4 дақиқада ўқилади

Вуду қўғирчоғи, буйракдаги тошлар ва бақироқ ҳайдовчилар. АҚШда Шнобель мукофотлари топширилди

Фото: Brian Snyder / Reuters

Гарвард университетининг Сандерс театрида Шнобель мукофотларининг 28-ҳар йилги топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбир веб-сайтида айтилишича, мукофотларни ҳар бири «одамларни аввал кулдирган, кейин ўйлашга мажбур қилган» ўнта янги лауреат олди.

The Guardian газетасининг аниқлик киритишича, 2018 йилда иқтисодиёт соҳасидаги мукофотни Канада, Хитой, Сингапур ва АҚШ олимлари гуруҳи қабул қилиб олди. Февраль ойида The Leadership Quarterly ижтимоий фанлар журналида Линди Ханью Лян, Дуглас Браун, Хуйвен Лиан, Сэмюэл Ханиг, Ланс Феррис ва Лиза Хейрингс одамлар ишда тўқнаш келувчи адолатсизликни қандай енгиб ўтиши ҳақида сўзлаб берилган мақолани тақдим этди. «Нотўғри нарсага ҳуқуқ» тадқиқотида мутахассисларнинг хулосасига кўра, бунга бошлиқни эслатувчи вуду қўғирчоғи ёрдам бериши мумкин. Бундай қўғирчоқларни қийнаган ва уларга игна тиққан ходимларда адолат ҳиссиёти тезроқ тикланган, деб аниқлашди улар қатор тажрибалар давомида.

Тадқиқот давомида ходимлардан бошлиқлари ҳақорат қилган ёки уларни масхара қилган пайтлар ҳақида эслаш сўралган. Кейин қатнашчиларнинг ярмига ўз ҳиссиётларини вуду қўғирчоғи ёрдамида чиқариб юбориш имкони тақдим этилди. «Бошлиқни эслатувчи қўғирчоқни қийнамаганлар билан таққосланганда, буни қилганлар кўпроқ адолат ҳиссиётини бошдан кечирди», - дея тадқиқот натижаларига изоҳ берди олим Дуглас Браун. У маросимдан олдин журналистлар олдида чиқиш қилиб, одамлар аламдан келиб чиқувчи ғазабни енгиш учун бошқа, нисбатан ижобий усуллардан фойдаланишлари мумкинлиги, бироқ бунда вуду қўғирчоғи барибир муҳим аҳамият касб этиши ҳақида гапирган.

Тиббиёт соҳасидаги мукофотни Мичигандан келган урологлар олди. Уларнинг аниқлашича: бемор Америк тепаликларида учиб тушса, буйраклардан тошларни тезроқ чиқариш мумкин экан.

Соғлом овқатланиш соҳасидаги мукофот Жеймс Коул раҳбарлигида ишлаган Зимбабве, Танзания ва Буюк Британия олимларига берилди. Апрель ойида Scientific Reports интернет-нашрида эълон қилинган мақолада уларнинг хулоса қилишича, каннибалистик парҳез оддийлари билан таққослаганда камроқ озиқ қувватига эга ва одамни тўйдира олмайди. Коул ва унинг ҳамкасблари буни аниқлаш учун каннибаллар (одамхўр) палеолит даврида қандай калория истеъмол қилгани ва замонавий одам томонидан истеъмол қилинувчи калорияларни ҳисоблаб чиқишди. «Сизлар от гўштидан кўпроқ калория оласиз», - деди маросим чоғида Коул.

Адабиёт соҳасида Шнобель мукофоти Австралия, Сальвадор ҳамда Буюк Британия мутахассисларининг «Ҳаёт RTFM учун жуда қисқа (инглиз тилидан - «Йўриқномани ўқинг») номли тадқиқоти учун топширилди. Теа Блэклер, Рафаэль Гомес, Весна Попович ва Хелен Томпсоннинг ўз ҳисоботида аниқлашича, ишда ёки ҳар кунлик вазиятларда қандайдир мураккаб технологиялар ёки гаджетлардан фойдаланувчи кишилар деярли ҳеч қачон йўриқномаларни ўқишмайди, шунинг учун уларнинг барча функцияларидан фойдаланишмайди.

Тинчлик бўйича мукофот ҳайдовчиларнинг бақириши ва ҳақоратлари устида ишлаган испаниялик олимлар жамоасига берилди. Мутахассисларнинг аниқлашича, ҳайдовчиларнинг фақат 2 фоизи буни доимо қилишини тан олади. Сўровга кўра, бундай ҳаракат автомобилчиларнинг тўртдан бир қисмига хос ҳолатдир.

Мукофотнинг бошқа лауреатлари орасида - маҳаллий ҳайвонот боғида шимпанзе одамлар ҳаракатини, худди одамлар шимпанзе ҳаракатига тақлид қилгандек ўхшатишини аниқлаган швециялик файласуфлар. Биология бўйича мукофот ҳам швециялик олимларга берилди.

Мавзуга оид