4 йилдан сўнг Тошкент шаҳрида Араб мувофиқлаштириш гуруҳи билан давра суҳбати ташкил этилди
19 сентябр куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ташкиллаштирилган Араб мувофиқлаштириш гуруҳи (АМГ) иштирокидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда республика вазирликлари, идоралари ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида «Обод қишлоқ», «Обод Маҳалла», «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастурлари тақдимоти бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Ўзбекистон вазирликлари ва идоралари вакиллари таълим, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида истиқболли инвестициявий лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказди.
Маълумот учун, Араб мувофиқлаштириш гуруҳи беш молия институтидан иборат бўлиб, улар Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси, ОПEКнинг Халқаро ривожланиш жамғармаси ва Абу-Даби тараққиёт фондидир.
Ўзбекистон билан ИТБ ўртасидаги ҳамкорлик йиллар давомида ривожланиб, $ 926 млн. қийматдаги 17 та лойиҳа амалга оширилган, бундан 665 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ИТБ кредитлари ҳисобидан молиялаштирилган. Буларнинг асосий йўналиши: йўл инфратузилмасини, коммунал хизматларни, ирригация, қишлоқ инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларни, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантиришга қаратилган. Бугунги кунда амалга ошириш босқичида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 9 лойиҳа мавжуд бўлиб, улардан 840 миллиони ИТБ тарафидан қопланади.
Араб мувофиқлаштириш гуруҳи аъзолари билан сўнгги учрашув 2014 йил октябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган эди. 2000 йилдан сўнг 15 йил давомида Ўзбекистонда, Кувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси (КАИРЖ) билан ҳамкорлик вақтида 90 миллион АҚШ доллари дан ортиқ инвестицияга тенг 7 лойиҳа амалга оширилди. Ҳозирги вақтда КАИРЖ билан 4та лойиҳа амалга оширилмоқда, улардан иккитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилиши назарда тутилган. Лойиҳалар, жумладан, тиббий асбоб-ускуналар билан клиникалар ва махсус таълим муассасаларини жиҳозлаш ва ўз вақтида гемодиализ хамда неврологик ғамхўрлик учун қаратилган. Қишлоқ жойлардаги муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва йўлларни реконструкция қилиш бўйича яна иккита лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларга киритилган инвестиция миқдори 100 миллион долларни ташкил этади.
Саудия тараққиёт жамғармаси Фонди билан биргаликда 2006 йилдан бери 150 млн. доллардан дан ортиқ ҳажмидаги 4 лойиҳа амалга оширилди бундан 88 миллиони фонд улушига тўғри келади. Амалга оширилган лойиҳалар Хоразм ва Қорақалпоғистон қишлоқ жойларда умумтаълим мактаблар қурилиш, жиҳозлаш ва янги уй-жой қуришни ўз ичига олади. Бугунги кунда халқаро автомобил йўлини, реконструкция қилиш ва сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш хамда каскад насос станцияларини реконструкцияси, шифохона ва тиббий марказларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга қаратилган, умумий қиймати тахминан 395 млн. долларга тенг, 6 лойиҳаларни амалга оширилди.
2001 йилдан бери ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси инвестиция миқдори тахминан 40 млн. АҚШ долларига тенг 5 та лойиҳани амалга оширди. ОПEК жамғармаси билан ҳамкорликда, Самарқанд-Бухоро темир йул қисмини янгилаш, айрим вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини қайта тиклаш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, ОПEК жамғармаси, кичик ва хусусий бизнесни молиялаш учун кредит линиясини ажратди. Қишлоқ аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича 2 лойиҳа амалга оширилмоқда.
Абу-Даби тараққиёт жамғармаси билан алоқалар, 2007 йилда АМГ аъзолари иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган ялпи мажлис доирасида қурилган.