Fitch Ratings Ўзбекистон банк сектори бўйича ҳисоботини эълон қилди
Fitch Ratings янги ҳисоботида таъкидланишича, ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон банк секторининг ўсиши иқтисодиётга давлат инвестициялари ҳисобидан таъминланади. Секторнинг молиявий кўрсаткичлари сезиларли даражада бозор улушлари ва олиб борилаётган сиёсатдаги ўрни туфайли давлат банкларига боғлиқдир.
Сектордаги кредитлашнинг ўсиши (айирбошлаш курси динамикаси ҳисобга олинмаганда) жиддий бўлди, 2017 йилда 31 фоизлик даражада. Бу иқтисодиётга давлат инвестициялари сектордаги барча активларнинг 82 фоизига эга бўлган давлат банклари орқали узатилиши билан боғлиқ.
Секторда активларнинг сифати яхшидир: қадрсизланган кредитлар 2017 охирида сектордаги ялпи кредитлардан фақат 1,2 фоизни ташкил қилган ҳамда тўлиқ кредит бўйича йўқотишларга захиралар билан қопланган.
Агентлик маълумотларига кўра, кредитларнинг долларлашуви юқори (2017 йил охирида - 62%), бироқ, йирик инвестиция кредитлари, одатда, давлат томонидан кафолатланган. Хорижий валютада қарз жалб қилувчи нисбатан кичик корхоналар валюта даромадларига эга эмас ва шунинг учун 2017 йилда миллий валюта (ўзбек сўми)нинг кескин қадрсизланишидан сўнг валюта хавфларига эга.
Даромад олиниши 2017 йилда 13 фоизлик даражадаги ўртача капиталга даромадлилик ҳолатида маъқулдир. Ҳисоботга кўра, сектор сўм курси пасайишидан кейин валютанинг қайта баҳоланишидан жиддий даромадга эга бўлди, бу фоизсиз даромад улушини ялпи даромаддан 60 фоизгача оширди.
Сектордаги капиталлашув 2017 охирида 16,6%лик 1 даражадаги капитал етарлилик мунтазам кўрсаткичида қабул қилинади, бу минимал талабдан 9,5%га юқори.
Давлат мулкидаги банклар ҳам бу дастурлардан ташқари қўшимча капитал ва янги капитал бадаллар олишди, бу ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда активлар сифати билан муаммоларни ёпишда фойда берди.
Секторда молиялаштиришнинг асосий улуши Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт фонди томонидан тақдим этилди. Бу эса, 2017 йил охирида кредитларнинг депозитларга нисбатан 188% даражада бўлишига олиб келди.
«Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан молиялаштириш улуши 2017 йил охирига сектор мажбуриятларидан 30-40 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, мижозлар депозитларига яна 40 фоиз тўғри келди. Ликвидли активлар сектор умумий активларидан 27 фоизни ташкил қилди ва бутун мижозлар молиялаштиришидан 76 фоизни қоплади, бу, бизнинг фикрча, ўзига хос мустаҳкам захирадир», - дея таъкидлайди Fitch таҳлилчилари.
Мавзуга оид
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
12:10 / 03.10.2024