Спорт | 11:32 / 20.09.2018
12399
2 дақиқада ўқилади

«Реал» рекорд ўрнатди

«Реал» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи тури доирасида Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилган баҳсда «Рома» дарвозасига жавобсиз 3та гол урди.

Gracenote Live маълумотига кўра, бу орқали «Қироллик клуби» рекорд ўрнатди - «қаймоқранглилар» жамоаси еврокубоклардаги уй стадионида кечган сўнгги 43та ўйиннинг ҳар бирида гол уришди.

Аввалги рекорд «Тоттенҳэм Ҳотспур»га тегишли бўлиб, ушбу клуб 1961 йилдан 1984 йилгача қаторасига 42та еврокубок ўйинида гол киритган.

«Реал» ва «Рома»нинг G гуруҳи бўйича рақиблари, Москванинг ЦСКА жамоаси ҳамда Чехиянинг «Виктория Пльзень» клуби ўзаро тўқнаш келди. Чехия жамоаси «армиячилар» билан дуранг қайд этди — 2:2. Шу тариқа, «Реал» гуруҳ турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди, ЦСКА ва «Виктория Пльзень» иккинчи ҳамда учинчи ўринни бўлишиб турибди, «Рома» сўнгги поғонада жойлашган.

Мавзуга оид