Мактабгача ёшдаги фарзандлари бўлган ота-оналарга педагог ва руҳшунослардан маслаҳатлар.

Умумий қоидалар
Кунига 15 дақиқадан ортиқ шуғуллантирманг
Ёзув – қўлларнинг мутаносибликдаги ҳаракати, ривожланган кўриш хотираси, диққат ва ўтириб ишлашни талаб этадиган мураккаб кўникма. Мактаб ёшидаги бола учун уни дарҳол ўзлаштириш мушкул. Шунинг учун бир қоидага риоя қилинг: бироз ёзамиз – дам оламиз. Зўриқишни ошириб юбориш бола организми ривожланишига қаттиқ таъсир қилади.
Шоширманг
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, болалар ўқишни билиш билмаслигидан қатъи-назар, уч ёшидан бошлаб сўзлар ва расмлар ўртасидаги фарқни кўра бошлайди. Бироқ бола бундай эрта ёшда ёзишга тайёр бўлмайди: уларнинг мияси керакли кўникмаларни 5-7 ёшга келиб шакллантиради.
Ёзишга тайёрликни қуйидагича текшириш мумкин:
- Болага бир варақ қоғоз бериб, бирор нарса чизишни таклиф қилинг.
- Расмнинг бир қисмини бўяшни сўранг.
- Агар бола қоғозни доимий равишда айлантириб, чизиқлар йўналишини базўр ўзгартирса, демак, у ҳарфларни ёзишга ҳали тайёр эмас.

Мажбурламанг
Агар бола ҳарфларни ўрганишни истамаса, уни мажбурламанг. Яхшиси кичик моторика ва хотирани ривожлантирадиган машқлар билан шуғулланинг.
Бўлажак биринчи синф ўқувчисига “ёзишни билиш” расмий талаби мавжуд эмас. 5-7 ёшда мактабда ёзиш учун қўлни тайёрлаб боришга эътибор бериш керак.
Марина Суздалева, руҳшунос, эрта ривожлантириш педагоги, ота-оналар учун китоб муаллифи, оналар учун клуб асосчиси
Маълумотни ўйин тариқасида етказинг
Машғулотларни - мажбуриятга, ўзингизни эса жиддий ўқитувчига айлантирманг. Мактабгача ёшдаги боланинг ўқиб-ўрганиши қизиқ ўйинни ёдга солиши лозим.






