Light | 13:40 / 24.09.2018
27708
3 дақиқада ўқилади

Кузда нима ейиш керак: 4 та ажойиб мавсумий маҳсулот

Куз – мазали ва соғлом егуликлар ишқибозлари учун энг ғаройиб пайт. Сабзавот, мева, қўзиқоринларнинг кўплиги энг «эркатой» гастрономик кишини ҳам бефарқ  қолдирмади. Бугун ўз рационингизни ранг-баранг қилишга ёрдам берадиган 4 та мавсумий маҳсулот тўғрисида сўз юритамиз.

Фото: Pixabay

Беҳи

Кўпчилик бу мевани тушунмайди: у қаттиқ, мазаси ғалати ва қандайдир ёқимсиз. Бироқ шошмай туринг, бор-йўғи сиз уни қандай тайёрлашни билмайсиз. Демак, хомлигича истеъмол қилиш учун «ҳидли» тури тўғри келади: у жуда ширин бўлади. Оддий беҳидан желе ва мармелад тайёрласа бўлади: мева таркибида пектин моддаси кўп бўлиб,табиий желе ҳосил қилувчи ўрнини босади. Шунингдек, ундан лимон қўшиб, мазали мураббо тайёрлаш ҳам мумкин. У яна парранда гўштини пишириш учун мос келади: оддий товуқ ва ўрдак гўшти учун ҳам.

Фото: Pixabay

Лавлаги

Албатта, бу сабзавотни исталган мавсумда топиш мумкин. Бироқ ҳозир у ширин ва хушбўй бўлади. Лавлагидан нафақат борш қайнатиш ва винегрет салатини тайёрлашда фойдаланиш, балки уни маринадлаш ҳамда бошқа бетакрор салатларни тайёрлашда ҳам қўллаш мумкин. Кулинария сайтларида излаб кўринг: сизни ишонтириб айтамизки, лавлаги бир қарашда кўринганидек оддий сабзавот эмас.

Фото: Pixabay

Қўзиқорин

Ҳа, албатта у куз фаслининг ҳақиқий туҳфаси. Дўстларингиз билан қўзиқорин теришга боринг ёки уни синалган кишилардан харид қилинг. Қўзиқоринни қишга қуритиш, ундан шўрва қайнатиш, одатий гречка ёнига тайёрланадиган қайлага қўшиш, сметана билан димлаш мумкин.

Фото: Pixabay

Пастернак (ширин илдизли хушбўй ўт)

Кутилмаганда, бироқ бу шоирнинг фамилиясигина эмас. Бу сабзавотдан гўшт учун мазали гарнир тайёрлаш, шунингдек ундан шўрвалар пиширишда фойдаланиш мумкин. Унинг мазаси ширин-ёнғоқ таъмини беради. Шунинг учун ундан аъло даражадаги пюре тайёрлаш мумкин. Синаб кўринг, у сизни бефарқ қолдирмайди.

Сиз мавсумий сабзавотларни хуш кўрасизми? 

Мавзуга оид