АҚШдаги АЭС маъмуриятлари уран импорти чекловига қарши чиқишди. Етказиб берувчилардан бири - Ўзбекистон
АҚШдаги энг йирик атом электр станциялари маъмурияти Қўшма Штатларга уран импорти соҳасида эҳтимолий чекловлар жорий этилишига қарши чиқишди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Америка атом энергетикларининг фикрига кўра, божлар ёки квоталар жорий этилиши бутун саноат учун нархларнинг ошишига ҳамда бир нечта реакторнинг ёпилишига олиб келади.
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистондан уран етказиб берилишини таҳдид деб тан олиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалганди. 2017 йилда мамлакат АҚШга U3O8 эквивалентидаги 2,15 млн фунт уран етказиб берди. Бу АҚШнинг барча уран импорти орасида бешинчи кўрсаткич саналади.
Импортда биринчи ўринни Канада эгаллаб турибди, у 14,05 млн фунт етказиб берган, иккинчи Австралия (8.13 млн фунт), учинчи Россия (7.07 млн фунт), тўртинчи Қозоғистон (4.64 млн фунт).
Шу билан бирга, Ўзбекистон урани энг арзонлардан бири ҳисобланади - U3O8 эквивалентидаги бир фунт учун ўртача 37,7 долларлик нарх. Ундан арзони фақат Россияда - бир фунт учун 31,5 доллар. Мисол учун, Қозоғистон уранни 38,3 доллардан, Канада - 40,6, Австралия эса 42,4 долларидан сотади.
Июль ойи ўрталарида АҚШ Савдо вазирлиги уран импорти миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигига оид суриштирув бошлади.
Шикоятчиларнинг кўрсатишича, уран асосан соҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланувчи мамлакатлардан етказиб берилмоқда (Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой). Бу, ўз навбатида, мудофаа ҳамда бандлик даражасига хатарлар уйғотиши таъкидланган, сабаби сўнгги йилларда АҚШдаги учта компания қазиб олиш ишларини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 106 миллион долларлик уран сотгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024