Ўзбекистон | 22:50 / 03.10.2018
23954
2 дақиқада ўқилади

Сентябрда пастлаган суюлтирилган газ нархи октябрда яна ошадими?

Ўзбекистонга автобилларга қуйиладиган ёқилғилардан фақат суюлтирилган пропан газининг баҳоси Республика товар-хомашё биржаси савдолари якунига қараб белгиланади.

Ёз фаслида респбуликамизнинг айрим АСГҚШда пропан газ баҳоси литрига 3800 сўмгача етиб, АИ-80 автобензинининг баҳосига тенглашди. Бироқ, енгил автомобиллар 100 км масофага ўлчанганида бензинга нисбатан пропан газини кўпроқ истеъмол қилади, шу сабабдан пропан бензиндан ҳам қимматлади, дейиш учун асос бор эди. Унгача республика бўйлаб пропан барқарор равишда литри 1300–1500 сўмдан сотилиб келаётган эди.

Бунга сабаб РТХБда пропан газининг талабга нисбатан камроқ қуйилгани бўлди.

Сентябрь ойида пропан газининг баҳоси газ қуйиш шохобчаларида пастлай бошлади. Газ қуйиш шохобчаларида унинг нархи литрига 2500 сўмгача тушди.

Сўнгги олинган маълумотларга кўра, биржада пропан нархи яна кўтарила бошлаган.

UZEX Телеграм канали маълумотларига таянсак, масалан, сентябрь ойи ўрталарида пропан газининг 1 килограмми баҳоси биржада 2400–2700 сўм ўртасида ўйнаб турган бўлса, 3 октябрь куни бўлиб ўтган савдоларда унинг баҳоси 4000–4700 сўм орасида бўлган.

Бинобарин, кейинги кунларда суюлтирилган газ қуйиш шахобчаларида пропаннинг нархи ошиши турган гап.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид