Жамият | 23:36 / 06.10.2018
49454
1 дақиқада ўқилади

Томдан сакраб бассейн ўрнига ерга қулаган эркак интернет юлдузига айланди

Америкалик рэпер Snoop Dogg ўзининг Instagram саҳифасида бир эркакнинг бассейнга омадсиз сакраши видеосини жойлаштирди.

Қўшиқчининг саҳифасида жойлаштирилган видеони бир зумда 5 миллионга яқин фойдаланувчи томоша қилди ва 40 мингдан ортиқ изоҳ қолдирди.

Маълум бўлишича, воқеа 29 сентябрь куни Сочида содир бўлган. Дам олиб ўтирган бир гуруҳ кишилар орасидан бир эркак чиқиб томдан бассейнга сакрашини айтган.

Дўстлари уни бу фикридан қайтаришга уринган, аммо у сакрашга қарор қилган. Бечора эркак режалаштирганидек боши билан сувга эмас, ерга тушган. Бахтига, у тирик қолган.

Ҳозирда 41 ёшли жабрланувчи касалхонада. Унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by snoopdogg (@snoopdogg) on

 

Мавзуга оид