Технология | 07:40 / 13.10.2018
7216
1 дақиқада ўқилади

Instagram таниб бўлмас даражада ўзгариши мумкин

Фото: Getty Images

Instagram ижтимоий тармоғи ишлаб чиқувчилари суратларни кўриш учун янги усулни синаб кўришмоқда. Бу ҳақда TechCrunch портали хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, иловада суратларни айлантириш ўрнига, экранга босиш орқали постларни ўзгартириш имконияти пайдо бўлди.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳозирча янги имкониятдан баъзи фойдаланувчилар фақат Explore’да фойдаланиши мумкин. Постларни кўришнинг янги усули синови қандай даражада олиб борилаётгани номаълум.

Экспертларнинг қайд этишича, бир марта босиш билан фотосуратларни алмаштириш тасвирларни «қийин» ва кўпроқ вақтни талаб қилувчи айлантиришдан воз кечишга имкон беради. Бундан ташқари, дастур постдаги барча хабарларни битта экранда кўрсатиши мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид