Жамият | 14:47 / 16.10.2018
11632
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш: керакми ёки йўқ?

Фото: Ferma.uz

Ўзбекистон фермерлари учун инновациялар: 2018 йил янгиликлари

Экспортчилар учун имтиёзлар, фермерлар учун махсус шароитларни яратиш ва Ўзбекистоннинг юритаётган ташқи сиёсати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажми ошишига олиб келади. Хўш, ўзбек фермерлари бундан фойда кўришадими?

Agfunder венчур платформаси маълумотларига кўра, агро ишлаб чиқариш стартапларига киритиладиган инвестициялар йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2017 йилда биотехнологиялар, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва автоматизациялаш, фермерлар учун савдо шохобчалари, биоэнергетика ва биоматериаллар, янги нав маҳсулотларни ўстириш каби йўналишларга 4,2 миллиард доллар инвестициялар йўналтирилган. Йилдан-йилга бу соҳага инвестициялар киритиш ошиб бормоқда.

Фото: Ferma.uz

Ривожланган давлатлардаги фермер хўжаликлари IT-технологиялар ва инновацияларни ўз соҳаларига актив тарғиб қилиб келишмоқда. Бу - турли датчиклар, сунъий йўлдошлардан олинадиган маълумотлар ва мобиль иловалардир. Улар ёрдамида уруғларни экиш, суғориш, чопиқ қилиш ва аниқ бир даладаги ҳосилни йиғиб олиш учун энг қулай вақт аниқланади. Технологиялар етказиб беришнинг оптимал маршрутини танлаш ёки мева ва сабзавотларнинг чириб кетишининг олдини олиш мақсадида омборлардаги ҳароратни кузатиб боришни таъминлайди. Улар ёрдамида фермерлар харидорлар билан бевосита мулоқотни йўлга қўядилар, янги бозорларга чиқадилар ва олдиндан буюртмалар оладилар.

Бу қандай ишлайди?

Айтайлик, фермер узоқ йиллардан бери бодринг ўстириб келади, маҳсулотини экспортчиларга улгуржи нархда сотади ва янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайди. Датчиклар ва мобиль илова ёрдамида у кейинги йил қайси қишлоқ хўжалик маҳсулотига талаб кўпроқ бўлишини аниқлаши ва айнан шу маҳсулотни ўз даласида ўстириши мумкин. Агар даласи ушбу маҳсулот етиштиришга мос келса, интернет орқали инвестор топиши ва янги маҳсулотни ўстира бошлаши мумкин. Бу маҳсулотга бўлган талаб юқорилиги туфайли фермернинг сотувдан бўлган даромади анча юқори бўлади. Бундан ташқари тайёр савдо бозорлари ва аниқ харидорлардан келиб тушадиган талаблар ҳам мавжуд бўлади. Фермерда экспортчи билан савдолашиш эҳтиёжи қолмайди, фақатгина яхши нарх берадиган харидорни танлашнинг ўзи кифоя бўлади. Маркетплейслар оптимал логистика занжирини топиш, шартнома тузиш ва янги буюртмалар олиш имкониятини беради.

Бу агро ишлаб чиқариш секторида технологияларни қўллашнинг атиги бир мисолидир. Ҳозирда агростартапларга инвестицияларни актив жалб этаётган давлатлар — АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Канада, Исроил ҳисобланадилар. Бунда инвесторлар доимо янги бозорларни қидиришади. Ўзбекистондаги кенг имкониятларни инобатга олиб, ушбу соҳани ривожлантириш мумкин ва шартдир.

Ҳозирда кўплаб фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини арзон нархларда экспортчиларга сотишади. Чунки уларда логистика масалаларини ўрганиш, экспорт-импорт шартномаларни расмийлаштириш ва янги бозорларни қидиришга иштиёқ йўқ. Бу фермерлар учун даромад келтирадими? Ҳа, агар фермерни олаётган даромади қониқтирса. Кўпроқ фойда кўрмоқчи, савдо ҳажмини оширмоқчи, янги харидорларни топмоқчи бўлганлар нима қилишлари лозим?

Фото: Ferma.uz

Ўзбекистонлик фермерлар учун технологиялар

18-19 октябрь куни Тошкентда янги Ferma.uz маркетплейси тақдимоти бўлиб ўтади. Бу - қишлоқ хўжалик соҳасидаги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчилари ва истеъмолчиларини, шунингдек ўртага тушувчиларни бирлаштирувчи Ўзбекистондаги биринчи электрон савдо платформаси бўлади.

Лойиҳани ишга тушириш, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги Биринчи ўзаро ҳамкорлик Форуми доирасида ўтказилади.

Ferma.uz платформасига қуйидагилар киради:

  • Бозорни анализ қилиш учун воситалар;
  • Базада мавжуд талабгор харидорларни қидириш;
  • Таклифлар суммаси ва оптимал нарх бўйича тартиблаш;
  • Келишувни онлайн режимда муҳокама қилиш имконияти;
  • Келишилган шартномаларни бир зумда тасдиқланиши;
  • Фойдали интерактив хизматлар.

Ferma.uz савдо майдончасининг асосий қиймати —ишлаб чиқарувчи ва харидорнинг тўғридан-тўғри электрон келишувини яратиш имкониятидир. Фермер буюртмачини ва унинг талабларини тўғридан-тўғри кўради, бунинг ҳисобига ўртага тушувчилар сонини ва устама нархларни оптималлаштириш имкониятига эга бўлади. Ритейлер эса энг яхши таклифни танлаш орқали, шаффоф рақобатни шакллантириш ва сифатли маҳсулотларни харид қилиш имкониятига эга бўлади.

Тадбир меҳмонлари Ferma.uz мобиль иловасининг демо-талқинини ва унинг асосий блоклари: рўйхатдан ўтиш, таклифни шакллантириш, муҳокама қилиш ва келишув шартларини онлайн режимда ўзгартириш ҳамда бевосита шартномани имзолаш имкониятларини кўрадилар. Ferma.uz асосчилари ва таклиф этилган экспертлар ташриф буюрганларнинг саволларига жавоб берадилар ва агробизнесни ривожлантириш замонавий тенденцияларини муҳокама қиладилар.

Лойиҳа бошқарувчиси Сардор Қодиров қуйидагиларни қайд этиб ўтди: «Ferma.uz платформаси Ўзбекистондаги агробизнесни ривожлантиришда янги аср аввалига айланади. Мен Ўзбекистондаги фермерлар фаровонлигини ошириш, улар учун янги имкониятлар яратиш, инвестицияларни жалб этишни кўпайтириш жуда муҳим эканлигига аминман. Биз қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва жамоатчилик экспертлари билан ҳамкорлик ва мулоқот учун очиқмиз».

FerMa маркетплейс яратувчилари соҳага қизиқиши бўлган барча шахсларни лойиҳа тақдимотига таклиф этадилар ва платформа имкониятларини Форум майдончаларида муҳокама этишга чақирадилар.Барча тафсилотларни ҳозирнинг ўзидаёқ лойиҳанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, сайтда ва FerMa мобиль иловасида кузатиб боришингиз мумкин.

Сайт:www.ferm.uz

Эл.почта:sk@ergc.ru

Фейсбук:fb.com/ferm_uz

Телефон: +998 97 423 99 99

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид