Ўзбекистонда хотин-қизлар ишсизлигини бартараф этишга доир вазифалар белгилаб берилди
Бандлик масаласида мавжуд муаммолар ҳал қилинмас экан, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш борасидаги ишлар самара бермайди. 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Республика Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот конференциясида шу ҳақида сўз юритилди ва бу борада амалга ошириладиган вазифалар Қўмитанинг қайта сайланган раиси Танзила Норбоева томонидан аниқ белгилаб берилди.
1. Хотин-қизлар қўмитаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда яратилган янги иш ўринлари тўғрисида хотин-қизларнинг ҳабардорлигини ошириш чораларини кўриш зарур. Жорий йилнинг ўзида республика бўйича 300 мингга яқин иш ўринлари яратилган, лекин бундан аҳолининг хабардорлиги йўқ. Уйма-уй юриш жараёнида шуни кўраяпмизки, ишсиз хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларда тафовут катта.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ҳар йили хотин-қизлар, хусусан оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилиши даркор.
3. Хотин-қизлар қўмитаси Касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда яратилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, шунингдек, муносиб меҳнат шароитларининг яратилганлиги, иш ҳақларининг вақтида берилаётганлиги, қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланаётганлигини ўрганиш зарур. Бунинг натижасида иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш борасида Ҳукуматга таклифлар киритилиши керак.
4. Хотин-қизлар қўмитаси Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Тадбиркор аёллар” уюшмаси билан ҳамкорликда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Бунда, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқувлар ташкил этиш, бизнес режаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш масаласига эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан жорий этилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, “Устоз-шогирд” тизимини янада кучайтиришимиз ва имтиёзли кредитлар олишига ёрдам бериш керак.
5. Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни асосан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўналишига сарфланишини ва мақсадли ишлатилишини ташкил этишимиз керак бўлади.
Тадбирда Меҳнат бозорида гендер тенгсизликка йўл қўймаслик ва гендер тенгликни таъминлаш Хотин-қизлар қўмитасининг асосий вазифаси бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов аёлларни ишга жойлаш бўйича алоҳида дастур тайёрлаш кераклиги, ҳозирги дастур билан ишсизликни бартараф этиб бўлмаслигини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024