Технология | 17:31 / 09.01.2019
4756
1 дақиқада ўқилади

Apple янги iPhone ишлаб чиқаришни камайтиради

Фото: REUTERS

Apple компанияси биринчи чоракда янги моделдаги iPhone смартфонлари ишлаб чиқаришни 10% фоизга камайтиради, деб хабар берди Nikkei Asian Review газетаси.

Газета манбаларининг сўзларига кўра, Apple ўтган ой охирида ўз етказиб берувчиларидан январдан мартгача режалаштирилганидан кўра камрок iPhone ишлаб чиқаришни сўраган. Америка компанияси икки ой ичида иккинчи марта ишлаб чиқаришни қисқартирмоқда. Бунда iPhone XS Max, XS ва XR кўзда тутилмоқда.  

Ўтган ҳафтада компания акциялари қиймати 10%га пасайганди. Корпорация раҳбари Тим Кук инвесторларга ёзган очиқ хатида iPhone сотиш ҳажми пасайганини, бунга АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши сабаб бўлганини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид