Ўзбекистон | 10:49 / 21.01.2019
10964
5 дақиқада ўқилади

2018 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми маълум қилинди

2018 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 47260,7 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,9%ни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 15802,4 млрд.сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 33,4%ни, ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,5%ни ташкил этди. 

Кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари қурилиш ишлари ҳажмининг 39,2%и ёки 18536,1 млрд. сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,2%ни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 27,4% ёки 12922,2 млрд. сўм тўғри келди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,5%ни ташкил этди. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишларининг асосий қисми қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, турар жой ва яшаш учун мўлжалланган бинолар қуриш ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган биноларни қуриш бўйича амалга оширилган қурилиш ишларидан ташкил топди. Уларнинг улуши жами қурилиш ишлари ҳажмида 78,2%ни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 1,1% пунктга кўпайди.

Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш бўйича қурилиш ишлари ҳажми жорий даврда 11,1%ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,8% пунктга камайди.

Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари ҳиссасига эса 10,7% тўғри келди ва ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга нисбатан 0,3% пунктга камайди.

Бинолар ва иншоотларни қуриш бўйича қурилиш ишлари таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми улуши 31,8%ни ташкил этиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,8% пунктга кўпайди. 

Мос равишда, кичик ташкилотлар ва микрофирмалар улуши 33,9% (0,9% пунктга кўпайиш) ва норасмий секторнинг улуши 34,3%ни (1,7% пунктга камайиш) ташкил этди.

Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш ишлари бўйича йирик пудрат ташкилотларининг улуши 51,7 %ни ташкил этди ва ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 0,2% пунктга кўпайди. Шунингдек, кичик ташкилотлар ва микрофирмалар улуши мос равишда 43,9% (0,4% пунктга камайиш) ва норасмий секторнинг улуши 4,4%ни (0,2% пунктга кўпайиш) ташкил этди. 

Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари таркибида йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг улуши ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 7,3% пунктга камайди ва 26,9%ни ташкил этди. Қолган 73,1% кичик ташкилотлар ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келиб, ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 7,3% пунктга кўпайди.

Жорий даврда жами қурилиш ишларининг катта қисми кичик ташкилотлар ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди. Улар томонида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 18536,1 млрд. сўмни (жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 39,2%) ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,2%га кўпайди.

Йирик қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан 15802,4 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишларидаги улуши 33,4%ни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,5%ни ташкил этди.

Норасмий сектор ҳиссасига жами қурилиш ишларининг 27,4%и ёки 12922,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,5%ни ташкил этди.

Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг ҳудудлар бўйича таркибида Навоий вилояти (ҳудуддаги қурилиш ҳажмининг 29,3%ини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,0 марта қурилиш ишлари кўп бажарилган), Тошкент шаҳри (мос равишда, 28,0% ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,7%ни ташкил этди) ва Тошкент вилояти (мос равишда, 25,6% ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 131,9%ни ташкил этди) етакчилик қилмоқда.

Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг энг кам улуши Самарқанд вилоятида (ҳудуддаги қурилиш ҳажмининг 1,7%ини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,7%ни ташкил этди), Андижон вилоятида (мос равишда, 3,6% ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 84,0%ни) ва Сирдарё вилоятида (мос равишда, 7,5% ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 76,4%ни ташкил этди) кузатилди.

Мавзуга оид