Ўзбекистон | 12:03 / 26.01.2019
46588
9 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низом тасдиқланди (батафсил)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Автомобиль транспорт агентлигининг “Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Низомга кўра, автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, муассасалари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ташкилотлар учун мажбурийдир, бошқа ташкилотлар учун тавсия хусусиятига эга.

Қуйидагилар ҳайдовчиларининг иш ҳақи ҳисобланади:

бажарилган иш ёки ишланган вақт учун тўланадиган ҳақ;

рағбатлантирувчи ва компенсацияловчи устама ва қўшимча ҳақлар;

ишдаги ишлаб чиқариш натижалари учун мукофотлар;

махсус турдаги мукофотлар;

бир йиллик иш якунлари бўйича мукофотлар;

моддий ёрдам;

бир йўла мукофотлар;

Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа тўловлар.

Ташкилотлар ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асосан амалга оширилади.

Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.

Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар асосида амалга оширилади.

Ҳайдовчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари автомобилнинг характеристикасида (техник паспортида) ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган автомобиллар параметрлари ва вазифасидан келиб чиқиб белгиланади.

Ташкилотда ҳайдовчига бир нечта синфдаги автомобиллар бириктирилган ҳолларда ҳайдовчига унга бириктирилган автомобилнинг энг юқори разрядидан келиб чиққан ҳолда ҳақ тўланади.

Ҳайдовчиларнинг Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича разряд:

кон самосваллари, тез бузиладиган юклар ташишда автомобиль-рефрижераторлар, шунингдек автокранлар - бир разряд юқори;

шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автомобиллари учун бошқа тез тиббий ёрдам автомобилларининг ҳайдовчиларига нисбатан бир разряд юқори белгиланади.

Ҳайдовчиларнинг тариф ставкасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициента қўлланилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасини ҳосил қилади.

Ишга соатбай ҳақ тўлаш жорий этилса, базавий ойлик тариф ставкасини иш вақти йиллик балансини ҳисобга олган ҳолда норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган иш соатларининг ўртача ойлик миқдорига бўлиш орқали белгиланадиган соатбай тариф ставкалари қўлланилади.

Давлат бошқаруви органларида бириктирилган шахсий ва навбатчи енгил автомашиналарнинг ҳайдовчилари учун соатбай меҳнатга ҳақ тўлаш шарти билан навбатчиликка 12 соатдан ошмаган ҳолда сменалик иш режими ўрнатилади.

Қуйидагилар учун устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланади:

тунги вақтда, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик, шунингдек хизмат вақтидан ташқари ишлаганлик учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган миқдорларда;

малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасининг 10 фоизи миқдорида, биринчи даражали ҳайдовчиларга - 25 фоизи миқдорида;

халқаро юк ташувларини амалга оширганлиги учун - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган даврда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси тегишли разряди базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача;

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси транспорт қисми ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган автомобиллар ҳайдовчиларига алоҳида меҳнат шароитлари учун - Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчининг базавий тариф ставкасининг 35 фоизи;

автотранспорт воситаси қурилмалари, механизмлари ва ускунасини бошқариш учун махсус ишчилар талаб этилган бўлса ва уларнинг вазифаларини ҳайдовчи бажараётган бўлса, бир йўла бир неча касбда ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш зонаси кенгайганлиги ва бажариладиган ишлар ҳажми ошганлиги учун - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида белгиланган тартибда;

агар иш сменаси ўртасидаги танаффус икки соатдан ортиқни ташкил этса, бўлинган иш сменасида ишлаганлиги учун - базавий тариф ставкасининг 30 фоизигача. Бунда, ички сменанинг танаффус вақти ҳисобга олинмайди;

агар йўналиш бўйича берилган топшириққа кўра ҳайдовчи доимий яшаш жойига (автотранспорт ташкилоти, гараж жойлашган жойга) қайтиб келиш имкониятига эга бўлмаса, сафар хусусиятига эга меҳнат шароитларида ишлаганлиги учун - йўналиш бўйича берилган топшириқни бажариш даври учун базавий тариф ставканинг 10 фоизигача;

устама ва қўшимча ҳақларнинг аниқ миқдорлари жамоавий шартномада белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда иш берувчилар томонидан белгиланади.

Ҳайдовчиларнинг базавий тариф ставкалари:

вақтбай ишлайдиган ҳайдовчилар учун прицепларга эга автопоезд ва юк автомобилларида ишлашда улар мазкур автотранспорт воситаларида амалда ишлаган кунлари учун 20 фоизга;

тоғ ва конларда олиб бориладиган технология ишларда, кесик жойларда ва очиқ конларда технологик ташувларда ишлашда улар амалда ишлаган кунлари учун 24 фоизгача;

портловчи ва радиоактив моддаларни ташишда 12 фоизгача оширилади.

Ҳайдовчиларга бириктирилган автомобиллар таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш учун олиб қўйилган ҳолларда улар ҳайдовчилар ихтисослиги бўйича бошқа автомобилларда хизмат қилишлари лозим.

Ўзига бириктирилган автомобилларнинг бекор туриб қолиши (носозлиги ёки тўлиқ эмаслиги, ихтисослиги бўйича иш йўқлиги) туфайли автомобиль ҳайдовчилари автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларга (ёки бошқа касбга ишлашга) ўтказилган ҳолларда бекор туриб қолган бутун вақт учун уларнинг меҳнатига бажариладиган иш бўйича, бироқ аввалги (асосий) иш бўйича ўртача ой лик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.

Ҳайдовчилар автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларига ўтказилганда уларга ушбу даврда малака даражаси учун бериладиган устама ҳақ тўланмайди.

Таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус штатини сақлашга эҳтиёж бўлмаган ва шунинг учун ҳайдовчилар иш вақтида автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажарадиган ташкилотларда (агар бу ишларни техник хизмат кўрсатиш станцияларида ёки автотранспорт ташкилотида бажариш имкони бўлмаса) мазкур ишларни бажариш вақти учун ҳайдовчиларга белгиланган шартларга мувофиқ белгиланган устамалар ва қўшимча ҳақларни ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланади.

Низомда кўрсатилмаган мукофот бериш, моддий ёрдам ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда компенсация тўловларни тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир ташкилотнинг локал ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳайдовчининг айби бўлмаган ҳолда бўш туриб қолган вақт учун иш ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида тўланади.

Ҳайдовчининг айби билан бўш туриб қолган вақт учун иш ҳақи тўланмайди.

Икки нафар ҳайдовчи бир вақтда бир автомобилда узоқ рейсга юборилган ҳолларда ҳар бир ҳайдовчига иш ҳақи рейсга сарфланган иш вақти ҳисоб-китобидан келиб чиқиб вақтбай тўланади.

Меҳнатга ишбай ҳақ тўланганда автомобиль ҳайдовчиларининг ишбай ҳақи малака даражасига эгалик учун устама ҳақни ҳисобга олмаган ҳолда тенг улушларда ҳайдовчилар ўртасида бўлинади.

Агар узоқ рейсларга юборилган ҳайдовчиларга йўналиш варағига мувофиқ автомобилдан ташқари сменалараро дам олиш вақти берилса (меҳмонхонада, кемпингда, хизмат ёки ижара уйида), бу вақт иш вақтига киритилмайди ва унга ҳақ тўланмайди.

Жамоавий шартномаларда ҳайдовчиларга бошқа устамалар ва қўшимча ҳақлар назарда тутилиши мумкин.

Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан
ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш
ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган енгил автомобиллар ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан уч разряд, автобуслар ҳайдовчиларига икки разряд юқори белгиланади.

Қонун ҳужжатларида ташкилотга ўзи учун алоҳида разряд белгилаш ваколати берилган бўлса, ушбу ташкилотда мазкур жадвалда белгиланган разряддан бошқа разрядлар қўлланилиши мумкин.

Ташкилотлардаги юк автомобиллари ҳайдовчиларининг
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги балансида бўлган юк автомобиллари ҳайдовчиларига разрядлар мазкур жадвалда белгиланган разрядга нисбатан икки разряд юқори белгиланади.

Қонун ҳужжатларида ташкилотга ўзи учун алоҳида разряд белгилаш ваколати берилган бўлса, ушбу ташкилотда мазкур жадвалда белгиланган разряддан бошқа разрядлар қўлланилиши мумкин.

Мавзуга оид