Жорий йилда халқ таълими тизимини ривожлантириш учун давлат бюджетидан 17 триллион сўм ажратилган. Мазкур маблағнинг мактабларда мақсадли сарфланишининг янгича — ваучер тизими йўлга қўйилмоқда, дея хабар беради Ma’rifat нашри.
Мақолада баён этилишича, ўқув сифатининг юқорилиги ва қулай шарт-шароит яратилгани билан нуфузи ошган мактабларда бола сони меъёридан ортиқ. Табиийки, бундай мактабларининг раҳбарияти ва педагогик жамоаси нисбатан кўп меҳнат қилади. Шу ҳудуддаги бошқа мактаблар эса ота-оналар ишончини унчалик қозона олмагани ёки бошқа сабабларга кўра, ўқувчи сони муассаса қувватига нисбатан камайиб кетган. Аммо ҳар иккала таълим муассасасига давлат томонидан бир хил миқдорда маблағ ажратилади. Ваучер тизими айни шу номутаносибликни бартараф этади. Яъни мактабларга ажратилаётган маблағ бола сонига қараб белгиланади.
Хорижий тажриба асосида бойитилган тажриба лойиҳа Мирзо Улуғбек туманида синовдан ўтказилмоқда. Бу таклифга қаратилган молиялаштиришдан (яъни таълим муассасасининг номи қанчалик машҳур бўлса, унга шунча кўп пул ажратилади) талабга қараб молиялаштириш (ўқувчилар таълим олиш учун қайси муассасани кўпроқ танласа, шунга кўпроқ пул ажратилади) тизимига босқичма-босқич ўтилишидир.
Маблағларни бундай тақсимлашни йўлга қўйиш учун ушбу пуллар ўқув даргоҳида тўғридан-тўғри эмас, балки истеъмолчилар (ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари) орқали йўналтирилади.
— Шу кунгача харажатлар сметаси барча мактаблар учун бир хил тасдиқланарди, — дейди Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлими мудири Яхшигул Шодиева. — Масалан, тумандаги 50-мактабда 222, 71-мактабда 2647, 187-мактабда 2391 нафар ўқувчи ўқиса, 148-, 222-мактабларда атиги 500дан зиёд бола таҳсил олади, холос. Ваучер тизими асосида мактабларга бола сонига қараб маблағ ажратилиши таълим сифатини ошириб, жамоада соғлом рақобат муҳитини яратади. Талаб юқори бўлган мактаблар берилган маблағ асосида шароитини янада яхшилаб, ўқитувчиларни рағбатлантириб боради.
Таъкидланишича, энди ишласа-ишламаса бир зайлда пул олмаслигини яхши англаган раҳбарлар мактаб мавқеини кўтаришга, унинг моддий-техник базасини яхшилашга, малакали кадрлар жамоасини шакллантиришга уринади. Тажриба муваффақиятли якунланса, тармоқ мактаблар лойиҳаси кенгайтирилади. Номдор мактабга атрофдаги ўқувчи сони кам бўлган мактаблар А корпус сифатида қўшиб берилади.
АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия, Дания, Испания каби ривожланган давлатларда ваучер дастури жорий қилингач, ижобий натижалар кузатилган.
Илмий тилда айтганда, таълим ваучери таълим хизматларининг муайян миқдори давлат томонидан турли шаклда қоплаб берилишидир. Бундай ваучер давлат билан тузилган шартномадек гап. Давлат шу тариқа ўз фуқаросига таълим хизматини пул сарфламай туриб сотиб олиш ҳуқуқини кафолатлайди. Тизим















