Ноёб илмий объектларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, илмий фаолият учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган, тадқиқот ишларининг савиясини жаҳон андозалари даражасига кўтаришда муҳим аҳамиятга эга ҳамда мазкур Низомда белгиланган тартибда ноёб илмий объектлар рўйхатига киритилган илмий муассасалар, илмий фаолиятга мўлжалланган ноёб асбоб-ускуналар, коллекциялар, нодир жамғармалар ва бошқа илм-фан учун ноёб ҳисобланадиган объектлар ноёб илмий объект деб ҳисобланади.
Объектларни ноёб илмий объектлар рўйхатига киритиш (рўйхатдан чиқариш) ҳамда уларни молиялаштириш бўйича таклифларни ўз тасарруфида олий таълим ва илмий муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар ҳамда муассасаларнинг объектларни ноёб илмий объектлар рўйхатига киритиш бўйича таклифларини ўрганиб чиқади, умумлаштиради, ноёб илмий объектлар рўйхатига киритади (рўйхатдан чиқаради), рўйхатни тасдиқлайди, ноёб илмий объектларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ҳамда доимий мониторингини олиб боради.
Ноёб илмий объект деб ҳисоблашда объектлар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
объектнинг республикада ягона (ноёб) бўлиши;
объектнинг илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиши ва илмий тадқиқотларда фойдаланилаётган бўлиши;
тегишли соҳада ушбу объектсиз фундаментал ёки амалий тадқиқот олиб боришнинг имконсизлиги;
объектнинг моддий жиҳатдан юқори қийматга эга бўлиши.
Вазирликлар ва идоралар ўз тасарруфидаги олий таълим ва илмий муассасалардан ноёб илмий объектлар рўйхатини шакллантириш учун таклифларни ҳар йили 25 мартга кадар қабул қилади. Бунда, тавсия қилинаётган ҳар бир илмий объектнинг фан ва техника тараққиёти ҳамда илмий-тадқиқот фаолияти ривожланиши учун аҳамиятлилиги даражаси вазирликлар ва идораларнинг тегишли ҳайъат мажлисларида муҳокама қилинади ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш учун объектлар рўйхати шакллантирилади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024