Жаҳон | 09:09 / 09.02.2019
12099
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин билан учрашув жойига аниқлик киритди

Фото: KCNA KCNA / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашуви Ханойда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар раҳбари Twitter’даги саҳифасида хабар берди.

Трампнинг сўзларига кўра, унинг вакиллари Шимолий Кореяни самарали учрашувдан сўнг тарк этишган, улар иккинчи саммит вақти ва жойи ҳақида келишиб олишди. «Раис Ким билан учрашувни кутмоқдаман. Унда тинчликка эришишга ҳаракат қиламиз», - деб ёзган АҚШ президенти.

Аввалроқ, 6 февраль куни, Дональд Трампнинг Ким Чен Ин билан учрашуви Вьетнамда 27-28 февраль кунлари бўлиб ўтиши хабар берилганди. Саммит ҳақида бошқа тафсилотлар йўқ.

АҚШ-КХДР биринчи саммити 2018 йил 12 июнда Сингапурда ўтказилди. Унинг якунларига кўра, томонлар қўшма баёнотни қабул қилди, унда КХДРнинг тўлиқ ядросизланишга тайёр экани айтилади. Бунга жавобан АҚШ Пхеньянга хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ ва Жанубий Корея Трамп ҳамда Ким Чен Ин музокараларини муҳокама қилишганди.

Мавзуга оид