Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ​«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни билан телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланганлик (2787-модда) учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Ушбу модда нимани англатади? Бу интернет фойдаланувчисининг VPN иловасидан фойдалангани жавобгарликни назарда тутадими?

Ўзбекистон Республикасининг ​«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан берилади.

Шу туфайли Жиноят кодексининг 2787-модда (телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш)си юзасидан илмий-назарий тушунтириш учун Тошкент давлат юридик университетига мурожаат қилдик.

​«2787-модда икки қисмдан иборат. Мазкур модданинг биринчи қисмига кўра ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1999 йил 20 августдаги 822-I-сонли Ўзбекистон Республикасининг ​«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунда «телекоммуникациялар», ​«телекоммуникациялар тармоғи» тушунчаларига таъриф берилган.

Унга мувофиқ телекоммуникациялар – сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичли, радио, оптик ёки бошқа электрмагнит тизимларидан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш; телекоммуникациялар тармоғи эса – узатишларнинг бир ёки бир неча турини: телефон, телеграф, факсимиль турларини, маълумотлар узатиш ва ҳужжатли хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуини англатади.

Қуйидаги қилмишлар Жиноят кодекси 278