Ўзбекистон | 16:25 / 07.03.2019
11192
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мулк ҳуқуқи бўйича советча қарашлар сақланиб қолмоқда — хорижлик эксперт

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «О приватизации земельных участков несельскохозяйственного назначения» сарлавҳали қонун лойиҳаси (ўзбек тилидаги версияси муҳокамада мавжуд эмас) тор доирада муҳокама этилди. Ушбу муҳокамага меҳмон сифатида келган Каспий универститети хусусий ҳуқуқ бўйича илмий-тадқиқот институти етакчи илмий мутахассиси, қозоғистонлик Сергей Скрябин Васильевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Сергей Скрябин Васильевич

«Хусусийлаштириш масаласида бизнинг ҳам муаммоларимиз бисёр. Бирламчи ҳаракатлар ўтган асрнинг 90-йилларида бошланган. Бу ҳаракатлар ҳозирги кунга қадар такомиллаштириб борилмоқда. Бу масалада сизлар билан бирмунча фарқли қонунчилик мавжуд. Ўзбекистонда ер участкаларига нисбатан мутлақ тарзда советча қарашлар ҳали-ҳамон сақланиб қолмоқда. Бу фуқаролик-ҳуқуқий масала. Ерни хусусийлаштириш масаласи қонун лойиҳасида бозор муносабатларига асосланади. Бу тартибсизликни келтириб чиқаради. Бир жойдан ер участкасини хусусийлаштирмоқчисиз, сизга «келинг, бу жойда 3 баробар арзонроғи бор» дейишса тўғри бўладими? Ахир, бу масалада қонуний бозор йўқ-ку? Қонунчилик бўйича ер умумхалқ мулки. Аввал шу масалани ҳал этиш керак. Бу бўйича бирхиллаштирилган нарх жорий қилиш керак. Қонунлар доимо синчиклаб, пухта ўйлаб тузилиши керак.

Бу бўйича мурожаат этадиган орган ташкил этилиши керак. Прокуратура сизлардан фарқли ўлароқ, бизда жуда кам масалаларда фаолият юритади. Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга нисбатан кенг ҳуқуқлар бериб юборилса, бу шубҳасиз коррупцияни келтириб чиқаради», дейди халқаро мутахассис.

Қонун лойиҳаси бўйича йиғилиш қатнашчиларидан бири Борис Фроянченко мулкни олиб қўйиш масаласига эътироз билдирди. Сабаблардан ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (13-модда) белгиланган. Аммо, қонунчиликда жамият эҳтиёжлари нималардан иборатлиги кўрсатилмагани, дея изоҳ берди.

Йиғилишда шунингдек, хорижлик меҳмон қонун лойиҳасини тузиш ишида Германия тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Германияда қонунчилик яратишда махсус юридик техника мавжудлигини маълум қилди.

Мавзуга оид