Японияда тез юрувчи йўловчи паром кит билан тўқнашиб кетиши оқибатида 87 киши жабрланади. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, жароҳатланганлардан 5 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа паром Ниигата портидан Садо ороли томон йўл олаётганда юз берган. Бортида 121 йўловчи ва экипажнинг 4 аъзоси бўлган паром денгизда кит билан тўқнашиб кетган. Оқибатда паромнинг дум қисмида 15 сантиметрлик ёриқ пайдо бўлган. Шунингдек, паромнинг сув ости қанотларига ҳам шикаст етган.
















