Ўзбекистонда кўп қаватли уйларнинг совуқ сув тармоғига тозаловчи фильтрлар қўйиш таклиф этилмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти тармоғига тозаловчи фильтрлар қўйиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Қайд этилишича, шаҳарларда сув таъминотини тезкорлик билан яхшилаш зарур. Жумладан, Тошкент шаҳридаги ичимлик сувининг катта қисми қайта ишланган сув эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти қисмига тозаловчи фильтрлар қўйиш керак.
“Тўғри, шифокорлар ва бошқалар бизга ёшлигимиздан сувни қайнатиб ичишни тавсия қилишади, шунга қарамай, баъзи бир микроэлементлар қайнатилган ҳолатда ҳам йўқолмайди.
Оддий мисол, чойнакда сув қайнатинг, уни стаканга қуйинг ва кутинг, бир неча дақиқаларда стакан устида оқ парда ҳосил бўлади, яна бироз кутсангиз, оқ чўкиндиларни кўрасиз, агар сувни шу ҳолича ташлаб, маълум бир вақтдан кейин қарасангиз, 1 стакан сувингизнинг тагида 1 чой қошиқнинг 1/10 қисмича келадиган чўкиндини кўрасиз. Кимлардир буни арзимас ҳолат сифатида қарар, лекин, айнан шундай чўкиндилар бизнинг организмимизда йиғилиб бориб, охир оқибат турли касалликларга олиб келади.
Биз одатда рангини «тўқ» қилиб чой ичганимиз учун сувдаги бундай қуйқумларни кўрмаймиз, аслида эса улар жуда кўп. 3 литр сувда чой қошиқнинг 1/3 келадиган қуйқум чиқади”, - дейилади петицияда.
Билдирилишича, баъзи бир туманларда истеъмол қилинаётган сувда эса унданда кўп. Сув таъминотида бундай ҳолатларни камайтириш жуда катта харажат ва вақт талаб қилади, шу сабабдан ҳар бир кўп қаватли уйларда совуқ сув таъминоти учун тозаловчи фильтрлар ўрнатиш айни вақтда мақсадга мувофиқ бўлади.
“Ҳар бир кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминотида тозаловчи фильтрлар ўрнатишни ташкиллаштириш ва уларнинг доимий ишлашини назорат қилишни таклиф этаман. Мазкур ташаббусни молиялаштиришда уй-жой мулкдорлари ширкатларига кредитлар ажратиш ёки уй-жой эгаларининг маблағларидан мақсадли фойдаланиш мумкин”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Мавзуга оид
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024