Жамият | 13:32 / 27.04.2019
10838
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда талончилар ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 20 апрель куни 2 номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фуқаро Ф.Ж. исмли аёлнинг қўлидан сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб қочилган сумка ичида “Samsung” русумли мобиль телефони, фуқаролик паспорти, дипломи ва 11 турдаги тақинчоқлари бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Дўстлик тумани Бунёдкор ҚФЙда яшовчи У.А. ва муқаддам судланган Ж.Қ. содир этганликлари аниқланиб, ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид