Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда талончилар қўлга олинди
2019 йил 26 апрель куни 2 номаълум шахс Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 18-даҳасида фуқаро Ш.Н. исмли қиздан куч ишлатиш йўли орқали “iPhone” ва “Redmi” русумли мобиль телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сергели тумани Нилуфар кўчасида яшовчи О.Ж. ва Шайхонтоҳур тумани Ипакчи кўчасида яшовчи Ф.Б. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026